Месяц: Август 2017

31Авг/17

Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда

Барчамизга маълумки, мустақиллик шарофати билан кўп минг йиллик асл илдизларимизга қайтиб, миллий давлатчилигимизни, миллий ўзлигимиз ва маънавиятимизни, ҳуқуқ-эркинликларимизни ва қадр-қимматимизни тиклашдек мислсиз имконларга эга бўлдик. Шу билан бирга, истиқлол шарофати билан урф-одат ва анъаналаримизни, буюк аждодларимизнинг табаррук номларини улуғлаш ва уларнинг бой меросини ўрганиш, соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш бўйича улкан шароитлар юзага келганини эътироф этиш лозимдир. Батафсил

31Авг/17

“Таълим-тарбия сифатини таъминлаш бош максадимиз!”

Оҳангарон тумани Халк таълими бўлими хамда Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Оҳангарон тумани кенгаши (Г.Т.Салимова) томонидан 2017 йилнинг 23 август куни тумандаги 52 сонли умумтаълим мактабининг фаоллар залида “Таълим-тарбия сифатини таъминлаш бош максадимиз!” мавзусида таълим ходимларининг анъанавий август анжумани тадбири булиб ўтди. Батафсил

28Авг/17

“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!”

Республикамиз Мустақиллигининг 26 йиллиги олдидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан диёримизнинг турли ҳудудларида “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!” мавзуидаги маданий-маънавий тадбирлар ўтказилмоқда. Байрам арафасида “Касаба сайр” шўъба корхонаси билан биргаликда Хива ҳамда Самарқанд шаҳрига Тошкент вилоятидан 100 дан ортиқ кексаларни саёҳати уюштирилди. Батафсил

24Авг/17

Олмалиқ шаҳрида ўқитувчиларнинг анъанавий анжумани ўтказилди

Олмалиқ шаҳридаги 8-мусиқа мактаби фаоллар залида ташкил этилган ўқитувчиларнинг анъанавий август анжумани бўлиб ўтди. Барча умумтаълим ва мактабгача таълим муассасалари ўқитувчи-педагоглари, мураббийлари иштирок этган мазкур анжуманда ҳар бир ўқув маскани ўзининг ижодий ишларидан иборат кўргазмаларини намойиш қилишди. Батафсил

24Авг/17

Аёллар ва касб-хунар коллеж битирувчилар бандлиги таъминланмоқда

Тошкент вилоятидаги Ангрен, Бекабод шаҳарлари, Охангрон, Бўка, Пискент, Бекабод туманларида вилоят маҳалла ҳайрия жамғармаси фонди, вилоят меҳнат бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси вакиллари билан ҳокимликларда учрашувлар ташкил этилиб, аёллар ва касб хунар коллеж битирувчилар бандлигини таъминлаш мақсадида амалий ёрдам кўрсатилди. Батафсил