“Таълим-тарбия сифатини таъминлаш бош максадимиз!”

Yangiliklar

Оҳангарон тумани Халк таълими бўлими хамда Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Оҳангарон тумани кенгаши (Г.Т.Салимова) томонидан 2017 йилнинг 23 август куни тумандаги 52 сонли умумтаълим мактабининг фаоллар залида “Таълим-тарбия сифатини таъминлаш бош максадимиз!” мавзусида таълим ходимларининг анъанавий август анжумани тадбири булиб ўтди.

Ушбу тадбирда Оҳангарон тумани ҳокимлигининг вакиллари, Оҳангарон тумани хотин-кизлар қўмитаси, сиёсий партия вакиллари, ИИБ ходимлари ва жами 250 нафардан зиёд фаол, илғор устоз ва мураббийлар иштирок этдилар. Анжуман сўнгида туман маданият бўлими томонидан концерт дастурлари ижро этилди. Таълим соҳасига ҳисса қўшган фаол, илғор ўқитувчилар ва тарбиячиларга Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Оҳангарон тумани кенгаши (Г.Салимова) томонидан эсдалик совғалар тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email