Хозирги кунда вилоятимизда норасмий хамда вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд бўлган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий химоя қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Квоталашган иш ўринлари буйича аёллар ва ногиронларга уларнинг шароитларидан келиб чиққан ҳолда ёрдам кўрсатилмоқда, яъни ногиронларни уларнинг ногиронлигини инобатга олган холда енгил, уларнинг соғлиғи учун хавфли бўлмаган ишларга жойлаштирилмоқда ва иш берувчи томонидан уларга мехнат дафтарчалари расмийлаштирилмоқда.
Мехнат кодексининг 82-моддасига асосан ишга қабул қилиш хуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга хақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъий назар, иш бошланган кундан эътиборан мехнат шартномаси тузилган деб хисобланиши бўйича корхона ва ташкилотларда касаба уюшма қўмиталари томонидан мониторинглар ўтказилмоқда.
Фермер хўжаликлари, касаначилар ўз хўжалигида йирик шохли чорва молларини парваришлаётган шахслар ва пиллачилик билан шуғулланаётган шахсларга мехнат шартномаси ва мехнат дафтарчаларини расмийлаштириш буйича бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда тушунтириш ишлари олиб борилмокда, яъни уларга мехнат шартномаси ҳар бир ходим, ишчи билан тузилиши, ишчининг ишга келиб кетиш вакти белгиланган бўлиши, иш унумдорлигини ошириш мақсадида унинг фукционал вазифалари меҳнат шартномасида белгилаб қўйилган бўлиши, мехнат дафтарчаси эса келажакда унинг кўп йиллар давомида ишлаган иш стажини белгилайдиган хужжатлиги тўғрисида тушунтириб берилмоқда. Мехнат дафтарчаси ва мехнат шартномаси расмийлаштиргандан сўнг улар албатта мажбурий суғурталанган ва иш жараёнида бирон бир ходиса юз берса иш берувчи томонидан қоплаб берилиши хақида тушунтириб ўтилмоқда. Улар расмий равишда ишлаётган бўлса хар томонлама химояланганлигини тўғрисида таъкидлаб ўтилмоқда.
Касаба уюшмалари томонидан норасмий иш билан банд бўлган ходимлар учун “Алданиб қолманг”, ”Эхтиёт бўлинг қаллоблардан” номли буклетлар тайёрланиб, бозор худудидаги савдо дуконлари, марказий кучаларда фаъолият олиб бораётган шахобчаларга плакатлар илинган.
Қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинаётган корхона ходимлари учун касаба уюшмалари томонидан болалар мехнатидан фойдаланмаслик ва мажбурий мехнатга жалб этилмаслик буйича ҳам ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳар бир корхона, таълим муассасида бу масала буйича ДСИ ходимлари, бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари билан ҳамкорликда давра сухбатлари ташкил этилмоқда.
Қишлоқ хўжаликларида мехнат муносабатларини йўлга қўйишда Бандликка кўмаклашиш маркази, давлат солиқ инспекцияси, санитария эпидемиолигия станцияси ходимлари билан хамкорликда тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилди. Худудларда фермер хўжаликларда ишловчи ишчиларга мехнат шартномасининг афзалликлари, фермер хўжаликларда жамоа шартномасининг татбик этилиши, жамоа шартномасидаги имтиёзлар тўғрисида тушунчалар бериб ўтилмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: