Тошкент вилоятидаги Ангрен, Бекабод шаҳарлари, Охангрон, Бўка, Пискент, Бекабод туманларида вилоят маҳалла ҳайрия жамғармаси фонди, вилоят меҳнат бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси вакиллари билан ҳокимликларда учрашувлар ташкил этилиб, аёллар ва касб хунар коллеж битирувчилар бандлигини таъминлаш мақсадида амалий ёрдам кўрсатилди.
Туман ва шаҳарлар кенгашларидаги хотин қизлар комиссия раислари ва кенгаш раислари хонадонларни ўрганиш жараёнида хотин-қизлар, хусусан, касб-ҳунар коллежлари битирувчи қизлари учун янги яратилаётган ва мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш юзасидан суҳбатлар ўтказиш орқали уларнинг меҳнат кўникмаларини оширишга эътибор берилмоқда.
2017 йил 1-ярим йилликда меҳнат муҳофазаси бўлими билан ҳамкорликда Қуйичирчиқ, Қибрай туманларида хотин-қизлар учун яратилиши зарур бўлган имтиёзлар, йўриқномалар, уларга берилган имтиёзлар бўйича ўқув семинар ўтказилди.
Ҳамда, Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари, Бўстонлиқ туманида ХМТ 29 ва 105 конвенцияларини, шунингдек меҳнат қонунчилигини ўрганиш бўйича ўқув семинарлар ўтказилди.
Ҳозирги кунда Тошкент вилоятида ХТМ вакили Оксана Липкану билан бирга вилоятда туман ва шаҳарларда болалар меҳнати ҳамда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича туман ва шаҳар хокимликлари вакиллари учун ўқув семинарлар режа асосида ўтказилмоқда. Ушбу жараёнлар Оммавий-ахборот воситаларида кенг ёритилиб борилмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: