Барчамизга маълумки, мустақиллик шарофати билан кўп минг йиллик асл илдизларимизга қайтиб, миллий давлатчилигимизни, миллий ўзлигимиз ва маънавиятимизни, ҳуқуқ-эркинликларимизни ва қадр-қимматимизни тиклашдек мислсиз имконларга эга бўлдик. Шу билан бирга, истиқлол шарофати билан урф-одат ва анъаналаримизни, буюк аждодларимизнинг табаррук номларини улуғлаш ва уларнинг бой меросини ўрганиш, соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш бўйича улкан шароитлар юзага келганини эътироф этиш лозимдир.
Энг асосийси, истиқлол бизни — ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда — авлодларга ибрат ва намуна бўладиган буюк ишларни амалга оширишга, хусусан, суверен, демократик ва адолатли ҳуқуқий давлат ҳамда эркин фуқаролик жамияти барпо этишдек устувор мақсадимизни рўёбга чиқаришга имкон берди.
Ўзбекистонда олиб борилаётган туб демократик ўзгаришларнинг ҳуқуқий кафолатлари Конституция ва миллий қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйилган. Бунда амалдаги конун ҳужжатларига халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва принциплари муҳим омил бўлмоқда.
Буларнинг барчаси, аввало, мустақилликка эришган биринчи кунлардан бошлаб «Ислоҳот — ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун» деган принципни ҳаётга татбик этганимизнинг амалий самараси эканини ҳар бир юртдошимиз бугун юракдан англайди.
Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3095-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллигига бағишлаб “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Ватанимиз тарихида мутлақо янги саҳифа очган Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллигини муносиб кутиб олиш ва ўтказишда касаба уюшмаларининг фаол иштироки таъминланмоқда.
Жорий йилнинг 28 август куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган “Ўзбекгеофизика” Акциядорлик жамиятининг фаоллар залида
“Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда олимлар, ёзувчи, шоирлар ҳамда санъаткорлар иштирок этдилар.
Мазкур тадбир иштирокчиларда катта таъсирот қолдирди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: