Месяц: Март 2016

31Мар/16

Фуқаролар манфаати – устувор вазифа

47042af92bca100Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Атхам Назирқулов билан учрашув ўтказилди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 9-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги қонуннинг 65-моддасига мувофиқ ўтказилган учрашувда депутат А.Назирқулов Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, аввало, инсон ва унинг манфаатларига хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.  Батафсил

31Мар/16

Ёш оилалар учун камолот уйлари

????????????????????????????????????

Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, жумладан, Тошкент вилоятида ҳам кўп қаватли “Камолот” уйлари қурилиб, ижтимоий фаол ёш оилаларга имтиёзли кредит эвазига, бошланғич бадалсиз берилмоқда. Бу вазифаларни тизимли амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим омил бўлаётир. Батафсил

31Мар/16

Индустриал-иқтисодий зоналар

9d4108501110100Замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва хорижий инвестицияларни жалб қилишда беқиёс имкониятлар яратмоқда “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий, “Ангрен” ва “Жиззах” махсус индустриал зоналари бугунги кунда мамлакатимиз тараққиётига қанот бахш этаётганлиги нафақат халқаро экспертлар томонидан юқори баҳоланмоқда, балки дунёдаги энг нуфузли ишлаб чиқарувчиларни ҳам ўзига жалб қилаяпти. Бу эркин бозор шакллари чегара билмаслигини, мақбул шарт-шароит яратилган жойда унинг жадал ривожланишини яна бир карра  исботловчи ёрқин мисолдир. Батафсил

31Мар/16

Касаба уюшмалари томонидан меҳнат жамоаларида Наврўз айёмига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди

ee66bbbe0366100Бугун диёримизнинг ҳар бир гўшасида Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланмоқда. Мазкур йўналишлардаги ишларда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Хусусан, касаба уюшмалари томонидан жамиятимизда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик, хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш ишларига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Батафсил

31Мар/16

Саховат ва Мурувват уйлари – касаба уюшмалари эътиборида

1b75b19d468c10017.03.2016. Бугун диёримизда Наврўз умумхалқ байрамини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш ишлари қизғин давом этмоқда. Мазкур йўналишлардаги ишларда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Хусусан, касаба уюшмалари томонидан жамиятимизда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик, хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш ишларига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда Наврўз байрами арафасида бошланғич касаба уюшмалари томонидан меҳнат жамоалари иштирокида корхона, ташкилот ва муассасалар ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, янги боғларни барпо этиш ишлари ташкил этилди. “Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига 25 туп дарахт менинг туҳфам” шиори остида корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳамда ҳиёбонларда 25 тадан мевали ва манзарали дарахат кўчатлари ўтказилиб, кексалар холидан хабар олинди. Батафсил