Фуқаролар манфаати – устувор вазифа

Viloyat yangiliklari

47042af92bca100Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Атхам Назирқулов билан учрашув ўтказилди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 9-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги қонуннинг 65-моддасига мувофиқ ўтказилган учрашувда депутат А.Назирқулов Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, аввало, инсон ва унинг манфаатларига хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади. 

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси бу борадаги ишлар кўламини кенгайтиришда муҳим омил бўлмоқда. Қабул қилинаётган қонунлар, фармон ва қарорлар давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, кучли фуқаролик жамияти барпо этишда алоҳида аҳамият касб этаётир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган ташкилий-ҳуқуқий тадбирлари, қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишлари дастури асосида амалга оширилаётган ишлар, ислоҳотларнинг бориши, қабул қилинган қонунлар, фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти, парламент фаолияти, келгуси вазифалар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

– Жаҳонда давом этаётган молиявий-иқтисодий инқироз шароитида мамлакатимиз иқтисодиёти барқарор ривожланмоқда, – дейди А.Назирқулов. – Бунда юртимизда демократик ва бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва таркибий ўзгартириш, кичик бизнес, тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини кенг ривожлантириш учун мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий база яратилгани муҳим омил бўлаётир. Буни Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”, “Электрон тижорат тўғрисида”, “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Айни пайтда муҳокама этилаётган қонун лойиҳаларини пухта ишлаб чиқишда аҳоли билан учрашувларнинг аҳамияти катта бўлиши шубҳасиз.

Учрашувда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш, қонунлар ва тегишли давлат дастурлари ижросини таъминлаш юзасидан фикр алмашилди.

Депутат йиғилганларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

Print Friendly, PDF & Email