17.03.2016. Бугун диёримизда Наврўз умумхалқ байрамини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш ишлари қизғин давом этмоқда. Мазкур йўналишлардаги ишларда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Хусусан, касаба уюшмалари томонидан жамиятимизда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик, хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш ишларига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда Наврўз байрами арафасида бошланғич касаба уюшмалари томонидан меҳнат жамоалари иштирокида корхона, ташкилот ва муассасалар ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, янги боғларни барпо этиш ишлари ташкил этилди. “Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига 25 туп дарахт менинг туҳфам” шиори остида корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳамда ҳиёбонларда 25 тадан мевали ва манзарали дарахат кўчатлари ўтказилиб, кексалар холидан хабар олинди.
Шу билан бирга меҳнат жамоаларида “Наврўз – қадриятларимиз тимсоли”, “Миллий қадриятларимиз – беқиёс бойлигимиз” мавзуларида “Маънавият соатлари”, давра суҳбатлари, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Турли соҳа ходимлари ўртасида халқ ўйинлари ва миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этиш. Шунингдек, 1000 нафарга яқин меҳнаткашлар, эҳтиёжманд оилалар аёллари учун республикамизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил этилди.
Наврўз байрами арафасида кекса авлод вакилларини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида, 2 минг нафардан ортиқ ёлғиз кексалар, пенсионер ва жисмоний имконияти чекланган инсонларга касаба уюшмалари томонидан озиқ-овқат ва дори-дармонлар тўпламлари тақдим этилди. Республикамизнинг барча ҳудудидаги “Саховат” ва “Мурувват” уйларида истиқомат қилувчи инсонлар ҳолидан хабар олиниб, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди ҳамда уларга ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.
Ана шундай эзгу тадбирлардан бири Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳридаги “Саховат” уйида ташкил этилди. Ушбу масканда истиқомат қилувчи 142 нафар кексалар, жисмоний имконияти чекланган инсонлар учун маданий-маърифий тадбир ташкил этилиб, хуш кайфият улашиш билан бирга касаба уюшма фаоллари томонидан 50 туп мевали ва манзарали кўчатлар экилиб, “Саховат” уйи ҳудудида янги боғ барпо этилди. Шунингдек, ҳудудни ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Масканда яшовчилар учун Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан замонавий музлатгич ҳадя этилди.
Ушбу тадбирлар “Касаба уюшмалари – фахрийларга” акциясига уланиб кетди. Акция доирасида 40 йилдан зиёд ёшларга таълим-тарбия берган фахрий педагог Муҳайё ая Эшонкулова хонадонига ташриф буюрилиб, касаба уюшмалари совғалари топширилди.
Худди шундай тадбирлар республикамиздаги барча “Саховат” ва “Мурувват” уйларида ўтказилиб, ёлғиз кексалар, меҳнат фахрийлари холидан хабар олинди ва уларга Касаба уюшмалари Федерацияси совғалари тақдим этилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: