Президентимиз раҳнамолигида оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб тарбиялашга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мамлакатимизда бу борада тизимли чора-тадбирларнинг изчил амалга оширилишида давлат тузилмалари қатори кўплаб жамоат ташкилотлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Улар орасида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг ҳам алоҳида ўрни бор. Жамғарма томонидан хотин-қизлар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши ва уни тарбиялашдек муҳим вазифаларга қаратилган кўплаб лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Тошкент вилояти Қибрай туманида қандли диабет билан касалланган бир гуруҳ болалар учун хайрия акцияси ўтказилгани бунинг ёрқин мисолидир.
Бемор болалар ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларига амалий кўмак бериш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, оилада тиббий маданиятни янада юксалтириш, аёллар соғлиғини мустаҳкамлаш ҳамда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида ўтказилган акцияда ушбу касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, олдини олиш ва бартараф этиш йўллари хусусида атрофлича маълумот берилди.
Акцияда шундай касаллик билан оғриган 70 га яқин болага зарур дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари, махсус пойабзал ва озиқ-овқат халталари, шунингдек, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти томонидан тақдим этилган глюкометр, тест полоскалар топширилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: