Гулметова Орингул Ая Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент ҚФЙ, Собир Рахимов МФЙнинг А.Набиев кўчасида истиқомат қилади. — 10 сотих томорқамиз бор. Оиламиз даромадининг асосий қисми шу ердан келади, — деб гап бошлади Орингул Ая. Мана кўриб турибсиз 5 сотихли иссиқхонага эгамиз. Унда асосан помидор етиштирилади. Кўчатларнинг ниҳол даврида пушталар ўртасига редиска, кўкатлар экамиз.
Иссиқхонамизнинг ўзидан йилига ўртача 10 млн. сўмдан ортиқ даромад оламиз. Харажат эса 2-3 млн. сўм атрофида бўлади. Қолган 5 сотих томорқамизда эса бошқа савзовотлар етиштирамиз.
Томорқамиз орқали фарзандларим ва невараларим ҳам ўз меҳнатлари билан оиламиз бюджетига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда. Натижада қўшимча даромад ёрдамида рўзғор учун турли маиший техникалар олишга муваффақ бўлдик.
Хўжалигимизда 5 та сигиримиз ҳам бор бўлиб, сут ва қатиқ маҳсулотлари ўзимиздан чиқади, қолаверса ўзимиздан ортганидан даромад қиламиз.
Шахсий томорқадан юқори ҳосил олиш, даромади эвазига турмушни фаровон қилиш тўғрисида Орингул Ая маҳалладошларига ҳам ўз маслаҳатларини бериб туради.
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Бўстонлиқ тумани кенгаши раиси C.Мирзаякубова
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: