“YANGI ANGREN IES” акциядорлик жамиятида касаба уюшмаси қўмитаси томонидан иш берувчи билан ҳамкорликда “Наврўз” умумхалқ байрамига тайёргарлик ишлари қизғин ва кўтаринки кайфиятда олиб борилди. “Наврўз” қадимий урф-одатларимиз, қадриятларимизни ифодаловчи байрам саналади. Корхона ишчилари ўртасида спортнинг “Миллий кураш” йўналиши бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада 50 дан ортиқ забардаст йигитлар иштирок этиб корхона ишчилари Деҳканов Жавохир, Холтураев Элмурод, Жураев Ортиқбек, Омонов Нуриддинлар мутлоқ ғолибликни қўлга киритдилар. Ғолиблар тантанали йиғилиш маросимида касаба уюшмаси қўмитасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Мусобақага корхонамиз ишчиси Фахриддин Абдураззаков ҳакамлик қилди.
Корхона ишчилари ўртасида ҳар йили “Ошпазлик маҳорати” бўйича танлов ўтказиш анъанага айланган бўлиб, бу йилги мусобақада корхона ишчилари миллий таом – паловни маромига етказиб тайёрладилар. 12 та команда ушбу танловда иштирок этиб, ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Байрам тадбирини мароқли ўтказиш, уни юқори савияда ташкил этиш ва станциялараро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида, “YANGI ANGREN IES” ва “ANGREN IES” акциядорлик жамиятлари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” мусобақаси ўтказилди. Мусобақага Ўзбекистон Либерал демократик партияси Ангрен шаҳар Кенгаши раҳбари Нарбаева Муқаддам Халдибековна ҳакамлар ҳайъати раиси сифатида иштирок этиб, жамоаларни ўзаро дўстликка чорлади.
Мусобақада “YANGI ANGREN IES” акциядорлик жамиятининг “Хаёлпараст мухандислар” ва “ANGREN IES” акциядорлик жамиятининг “Энергетик” жамоалари ўзаро беллашдилар.
Жамоалар жамиятдаги муаммоларни хазил орқали намойиш этиб, томошабинларга хурсандчилик улашишди.
Айникса, “YANGI ANGREN IES” акциядорлик жамиятининг “Хаёлпараст мухандислар” жамоаси томонидан тайёрланган кўргазмали чиқишлар томошабинларда Ватанга бўлган меҳрни жўш урдириб, дилларда шукроналик туйғусини янада кучайтирди. Ҳар икки жамоани томошабинлар илиқлик билан кутиб олишди.
“YANGI ANGREN IES” акциядорлик жамиятида касаба уюшмаси қўмитаси раиси З.Носирова
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: