Жорий йилнинг 19 октябрь куни Ўзбекистон Давлат тарихи музейида “21 октябрь ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун” муносабати билан “Тил миллат кўзгуси мавсусида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашма Кенгаши ва Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари 9117-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ёзувчилар ҳамкорлигида маданий-маърифий тадбир ҳамда китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Батафсил
Месяц: Октябрь 2016
“Огохлик давр — талаби!” мавзусида маънавият соати
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Охангарон туман кенгаши томонидан 2016-йил 14-октябрь куни тумандаги 56-сонли умумтаълим мактаби фаоллар залида “Огохлик давр — талаби!” мавзусида маънавият соати бўлиб утди. Маънавият соатида тумандаги таълим муассасалари маънавият рахбарлари ва бошланғич ташкилот фаоллари жами 74 нафар иштирокчилар иштирок этишдилар. Туман ички ишлар бўлими ходимлари, махала хайрия жамгармаси, Камолот ЁИХ туман бўлими ходимлари иштирок этишди. Батафсил
Қишлоқларда арзон уй-жойларни қуриш бўйича дастур қабул қилинди
Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни «2017—2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарорни имзолади. Кейинги йилларда қишлоқ жойларда аҳоли учун намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қуриш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилганлиги қайд этилсин. Фақат 2009-2016 йиллар даврида қишлоқ жойларда 1308 турар жой массивида умумий майдони 9 573 минг квадрат метр бўлган 69 557 та шинам уй-жой қурилди. Қишлоқлардаги 83,5 мингдан ортиқ оиланинг яшаш шароити яхшиланди. Батафсил
“Ўз касбининг моҳир эгалари” Тошкент вилояти босқичи ғолибларини тақдирлаш тадбирининг якуни тўғрисида
Барчамизга маълумки, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимояси билан бирга турли тармоқларда меҳнат қилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган турфа касб эгалари меҳнатини қадрлаш, ўзгаларга ўрнак сифатида муносиб рағбатлантириш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда. Батафсил
«Ўзавтосаноат» АК маҳсулотлари Шимолий Африка ва Форс кўрфази мамлакатларига экспорт қилина бошлади
Жаҳон иқтисодиётида инқироз ҳолатлари ҳамон сақланиб турган ва жаҳон бозоридаги нархлар экспорт салоҳиятига салбий таъсир кўрсатаётган бир шароитда юртимиз экспортчиларининг ташқи бозордаги ўрнини сақлаш мақсадида хорижга маҳсулот етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш, экспорт қилинадиган маҳсулотлар тури ва географиясини диверсификация қилиш, экспорт фаолиятига янги корхоналарни жалб этиш ишлари давом эттирилди. Батафсил