Жорий йилнинг 19 октябрь куни Ўзбекистон Давлат тарихи музейида “21 октябрь ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун” муносабати билан “Тил миллат кўзгуси мавсусида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашма Кенгаши ва Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари 9117-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ёзувчилар ҳамкорлигида маданий-маърифий тадбир ҳамда китоблар кўргазмаси ташкил этилди.
Бугунги кунда ер юзида беш мингга яқин тил мавжуд бўлиб, ҳуқуқий мақоми, тутган ўрни, қўлланиш доирасига кўра уч турга бўлинади. Булар: 6 та халқаро тил (инглиз, француз, испан, рус, араб, хитой тиллари), 200 га яқин давлат тили (ўзбек, қозоқ, немис ва бошқа тиллар), қолган 4800га яқин тиллар-маҳаллий тиллар (на халқаро, на давлат тили мақомига эга бўлган тиллар) 1989 йилнинг 21 октябрида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилиши том маънодаги жасорат ва истиқлол сари қўйилган илк қадам сифатида улкан аҳамиятга эга. 21 октябрь -Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинган кунга бағишланган жорий йилнинг 19 октябрь куни Вилоят брлашмаси Кенгаши томонидан ўтказилган тадбирда она тилнинг бетакрор жозибаси ҳамда дунё миқиёсида тутган ўрни ҳақида фикр алмашилди.
Тадбирда Республика тарғибот марказидан тилимизнинг ривожланиши, тил асосларини мустаҳкамлаш тўғрисида маъруза қилди. Кўплаб ривожланган мамлакатларнинг таназзулга юз тутиши айнан ўзга маданиятларга маҳлиёлик, она тилини менсимаслик оқибатида юз берганига тарих гувоҳ. Ўзбекистон мисолида эса буни акси бўлди. Биринчи Президентимиз И.Каримовнинг нутқ ва маърузалари, китобларида, бутун амалий фаолиятида давлат тили асосларини мустаҳкамлаш масаласи доимо эътибор марказида турди.
Мустақиллик йилларида “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”, “Ўзбек миллий энциклопедияси”, “Бобур энциклопедияси” сингари жамовий изланишлар маҳсули бўлган қимматли манбалар яратилди. Илм-фан ва технология соҳасида ўзбек тилининг муомала лаёқати жаҳон тиллари даражасига кўтарилмоқда. Жорий йилнинг 16 майда эълон қилинган “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Фармони ҳам фикримиз исботи.
Мазкур Фармоннинг илк жумлалариданоқ шундай сўзларни ўқиймиз: “Ҳар қайси халқнинг она тили ва адабиёти унинг миллий руҳи ва ўзлигининг, маданий-маърифий олами, миллий ғоясининг асоси ҳисобланади. Маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлонийнинг “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадиган ойинаи ҳаёти тил ва абадиётидир. Миллат тилни йўқотмак-миллатнинг руҳини йўқотмакдир” деган ҳикматли сўзлари ҳам бу фикрни яққол тасдиқлайди”.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президентининг саъй-ҳаракати билан ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига ҳам 27 йил бўлди. Истиқлол йилларида она тилимизнинг нуфузини янада ошириш, оммавий муомалада адабий тил меъёр ва қоидалари бузилишининг олдини олиш борасида амалга оширилган аниқ мақсадли ишлар ўз самарасини берди. “Давлат тили ҳақида”ги қонунга асосан иш юритиш, таълим-тарбия, оммавий ахборот воситалари, ноширчилик соҳаларида ўзбек тили фаол қўлланилмоқда, ўзаро мулоқот воситаси сифатида мавқеи тобора ошмоқда.
“Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этилиши миллий ғуруримиз белгиси ҳисобланган она тилимиз мақомини бунданда юксалтириш йўлида муҳим воқеа бўлди. Тилга эътибор, бу миллатга эътибор демакдир. Тилнинг тараққий этиши ёшлар онгига миллий ғурур туйғусини чуқурроқ сингдириш, ўзбек тили ва адабиёти ривожини янада юксалтириш, маънавиятимиз дурдоналари ҳорижий мамлакатларга кенг таништириш имкониятларини кенгрок очишга имконият демакдир.
Зеро, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримовнинг “Юксак маънавият–енгилмас куч” асарида таъкидланганидек: жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввалло, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тили – бу миллатнинг руҳидир.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: