Депутатлар Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ташаббусига кўра, Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирининг «2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ахборотини эшитдилар. Батафсил
Monthly Archives: Sentabr 2016
Тошкент вилоятида “Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловининг туман, шаҳар босқичи ўтказилди.
Тошкент вилоятининг барча туман шаҳарларида режа асосида “Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловининг туман шаҳар босқичи 15-21 сентябрь кунлари бўлиб ўтди. Ушбу кўрик танловда 1031 нафар бола иштирок этди.
Кўрик-танловда туман Маданият ва аҳоли дам олиш марказларидаги тўгаракларнинг 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган иштирокчилари ўз санъатларини намойиш этдилар. Батафсил
Тошкентда кимлар прописка қилиниши мумкинлигига ойдинлик киритилди
«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати» га ўзгартишлар киритилди.
Ўзгартишлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 22 августда қабул қилиниб, 25 августда Сенат тасдиғидан ўтган, 23 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддасига мувофиқ киритилди. Батафсил
“Ўз касбининг мохир эгалари” қўрик-танлови ўтказилмоқда
Меҳнаткашларнинг ўз касбига фидоийлигини ошириш, соҳа ривожига қўшаётган ҳиссаларини рағбатлантириш, ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда ташаббус ва ижодий изланишларини қўллаб-қувватлаш учун Батафсил
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: