Барчамизга маълумки, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимояси билан бирга турли тармоқларда меҳнат қилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган турфа касб эгалари меҳнатини қадрлаш, ўзгаларга ўрнак сифатида муносиб рағбатлантириш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг топшириғига кўра, 2012 йилдан буён ҳар 2 йилда бир марта кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган турли касб эгаларини рағбатлантириш мақсадида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказиб келинмоқда.
Унда, муайян бир соҳада кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган, ўз соҳасида салмоқли ютуқларга эришган, “Устоз-шогирд” анъаналарига асосан ўз касбининг сир-асрорларини ёшларга ўргатиб, ўз соҳасининг малакали давомчиларини тайёрлаётган, меҳнат жамоаси орасида обрў-эътиборга эга бўлган, мамлакатимизда турли соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тўғри англаб, уларни доимо қўллаб-қувватлаб келаётган касб эгалари тақдирланадилар.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 20 июлдаги Янги таҳрирдаги “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича “Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 3-7 сонли қарорига асосан, мазкур анъанани жорий йилда ҳам давом эттирган ҳолда “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбирининг биринчи босқичи бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида жорий йилнинг август ойида ўтказилди. Унда турли соҳаларда меҳнат қилаётган 2 минг нафардан ортиқ турфа касб эгалари иштирок этдилар. Улар орасидан саралаб олинган муносиб номзодлар кейинги босқичда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлдилар ҳамда муносиб рағбатлантирилдилар.
Ўтказилган мазкур тадбирнинг 2-босқичи эса айни сентябрь ойида ҳар бир тармоқ бўйича туман ва шаҳар кенгашлари томонидан ўтказилди.
Қуйи босқичларда сараланиб, вилоят, яъни 3 — босқичга йўлланма олган номзодларни танлаб олишда уларнинг турли касб эгалари бўлишига, муайян соҳадаги кўп йиллик иш тажрибасига ҳамда эришган ютуқларига, жамоатчилик орасидаги обрў—эътиборига, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг мазмун моҳиятини тўғри англаши ва уларни қўллаб —қувватлашига алоҳида эътибор қаратилди.
Жумладан, турли соҳаларда намунали фаолият кўрсатиб келаётган, ўз ишининг устаси бўлган, фидокорона меҳнатлари билан юрт равнақига ҳисса қўшаётган, бу йўлда изланиш ва ташаббус кўрсатишдан тўхтамаётган, ижтимоий шериклик асосида халқимизнинг ижтимоий—иқтисодий манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида юқори натижаларга эришаётган турли соҳа ходимлари – ўз касбининг фидоий ва жонкуярлари Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан юқоридаги тамойиллардан келиб чиққан ҳолда баҳолаш натижаларига кўра 25 нафар турли соҳаларда намунали фаолият кўрсатиб келаётган, ўз ишининг устаси бўлган, фидокорона меҳнатлари билан юрт равнақига ҳисса қўшаётган “Ўз касбининг моҳир эгалари” вилоят босқичи ғолиблари деб топилди.
Ўзбекистон Республикаси бўйича 5 босқичда ўтказилаётган мазкур тадбирнинг 3-босқичи жорий йилнинг 21 октябрь куни Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан бирлашма Кенгашининг катта мажлислар залида “Ўз касбининг моҳир эгалари” вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш тадбири ўтказилди.
“Ўз касбининг моҳир эгалари” вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш тадбирини Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Ш.М.Собиров кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ташкиллаштириб келинаётган “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбирлари ўтказилишининг мақсади, унинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти тўғрисида маъруза ўқиди. Шундан сўнг, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси масъул ходимлари, тармоқ касаба уюшмаларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиларидан иборат таркибда шакллантирилган комиссия томонидан тавсия этилган тадбир ғолибларини самимий табриклади, уларнинг келгусидаги ишларига улкан муваффақиятлар тилаб, тантанали равишда ғолибларнинг ҳар бирига бирлашма Кенгашининг Дипломи ва эсдалик совғаларини топширди. Ушбу тадбирда, кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган, ўз соҳасида салмоқли ютуқларга эришган, “Устоз-шогирд” анъаналарига асосан ўз касбининг сир-асрорларини ёшларга ўргатиб, ўз соҳасининг малакали давомчиларини тайёрлаётган, меҳнат жамоаси орасида обрў-эътиборга эга бўлган, мамлакатимизда турли соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тўғри англаб, уларни доимо қўллаб—қувватлаб келаётган Агросаноат мажмуи, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари, Соғлиқни сақлаш ҳамда Таълим, фан ва маданият тармоқларидан 5 нафардан, жами 25 нафар “Ўз касбининг моҳир эгалари” — вилоят босқичи ғолиблари иштирок этишди ва 4-босқичга йўлланма олишди.
Бу каби тадбирлар ҳар биримизнинг қалбимиздаги Ватанга бўлган муҳаббат, Мустақиллик берган неъматларга шукроналик, ютуқларимизга бўлган фахр ва ифтихор туйғуларини янада оширди ва ушбу тадбир биз меҳнаткашлар учун “Ўз касбининг моҳир эгалари”, меҳнат жамоаси орасида обрў-эътиборга эга бўлган, мамлакатимизда турли соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тўғри англаб, уларни доимо қўллаб—қувватлаб келаётган касб эгалари ишлари кўламининг бениҳоят кенг эканлигини намоён этди — деди тадбир иштирокчиларидан бири бўлган Оҳангарон туманидаги 52 — сонли ўрта таълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси Холтўраева Наргиза.
Ўз навбатида тадбир иштирокчиларининг барчаси ҳамда тақдирланганлар, турмушимиз даражаси ва сифатининг муттасил ошганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов хотирасини ёд олишди. Республикамизнинг биринчи Президенти бошлаб берган ижтимоий—иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларини изчиллик билан давом эттираётган Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.М.Мирзиёевга ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т.К.Нарбаевага ўз миннатдорчиликларини баён этдилар.
Тақдирлаш тадбириннг ўтказилиши жараёнлари “Тошкент ҳақиқати” ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси газетаси “Ишонч” да кенг ёритилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: