Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Охангарон туман кенгаши томонидан 2016-йил 14-октябрь куни тумандаги 56-сонли умумтаълим мактаби фаоллар залида “Огохлик давр — талаби!” мавзусида маънавият соати бўлиб утди. Маънавият соатида тумандаги таълим муассасалари маънавият рахбарлари ва бошланғич ташкилот фаоллари жами 74 нафар иштирокчилар иштирок этишдилар. Туман ички ишлар бўлими ходимлари, махала хайрия жамгармаси, Камолот ЁИХ туман бўлими ходимлари иштирок этишди.
Республикамиз биринчи Президенти Ислом Каримов ўз маърузаларида ёшларимизни комил инсон қилиб тарбиялашда «Маълумки, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, аввало, киши организмида унга қарши иммунитет ҳосил қилинади. Биз ҳам фарзандларимиз юрагида она Ватанга, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига соғлом муносабатни қарор топтиришимиз, таъбир жоиз бўлса, уларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришимиз зарур. Ана шунда жоҳил ақидапарастликнинг «даъвати» ҳам, ахлоқни рад этадиган, биз учун мутлақо бегона ғоялар ҳам ўз таъсирини ўтказа олмайди» деган эдилар.
Туман кенгаши раиси Г.Салимовасўзга чиқиб, ўз маърузасида Мустақиллик йилларида мамлакатимиз қўлга киритган ютуқларни ҳеч бир нарса билан қиёслаб бўлмайди. Бу йиллар ичида Ўзбекистон дея аталган юртимизни, жумлаи олам ўзининг буюк ва кўхна тарихи, юксак маданияти, изчил ривожланиб бораётган юксак маданияти ҳамда ривожланаиб бораётган иқтисодиёти, кучли спортчилари билимли ёшлари билан ўзига хос жихатларига эга давлат сифатида таниди ва тан олди. Албатта, мамлакатимиз қўлга киритган бу ютуқлар ҳар биримизнинг қалбимизни ғурурга тўлдириши шубҳасиз. Шу билан бир қаторда бу ишларимизнинг ҳеч бири осонлик билан бўлмаганлиги, бу йўлда қанчадан қанча катта тўсиқлар, зиддиятлар ва қарама-қаршиликларни енгиб ўтишга тўғри келганлигини унитмасликка, бугунги фаровон кунларимизни қадрлашга, ҳозирги дориломон, тинчлик ва осойишта ҳаётимизга раҳна солиш мумкин бўлган ҳар қандай ғаразли мақсадлардан огоҳ бўлишга ундайди дея барчани огоҳликка чақирди.
Бундан ташқари йиғилишда иштирок этган тумандаги ички ишлар, маҳалла ва камолот ёшлар ижтимоий харакати ташкилотлар вакиллари ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда энг долзарб бўлиб турган ёшларимизни, халқимизни ҳар хил хуружлар, диний оқимлар, ёвуз мафкуралардан асрашимиз, огоҳ булишимиз, улар касрига тушиб қолмаслик учун курашимиз ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги таъкидлаб ўтдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: