Тошкент вилоятида “Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловининг туман, шаҳар босқичи ўтказилди.

Yangiliklar

img13245Тошкент вилоятининг барча туман шаҳарларида режа асосида “Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловининг туман шаҳар босқичи 15-21 сентябрь кунлари бўлиб ўтди. Ушбу кўрик танловда 1031 нафар бола иштирок этди.

Кўрик-танловда туман Маданият ва аҳоли дам олиш марказларидаги тўгаракларнинг 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган иштирокчилари ўз санъатларини намойиш этдилар.

Мазкур кўрик-танлов Низом талаблари асосида 4 йўналишда – анъанавий ижрочилик, эстрада қўшиқчилиги, якка ва ансамбль чолғу ижрочилиги, якка ва жамоа рақси ижрочилиги бўйича ўтказилди.

 Низом талаблари асосида ташкил этилган ушбу кўрик-танловда малакали мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати ғолибларини танлаш чоғида ижрочилик маҳорати, куй-қўшиқларнинг мазмуни, саҳнадаги ҳаракати, кийиниш маданиятига  ҳам алоҳида эътибор бердилар..

Ғолибларга тадбир ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалари ва “Фахрий Ёрлиқ”лар топширилди.

Ғолиблар жорий йилнинг 13 октябрида Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган “Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловининг вилоят босқичига йўлланма олдилар.

img132456img132 img1324

Print Friendly, PDF & Email