“Ўз касбининг мохир эгалари” қўрик-танлови ўтказилмоқда

Yangiliklar

img_0565Меҳнаткашларнинг ўз касбига фидоийлигини ошириш, соҳа ривожига қўшаётган ҳиссаларини рағбатлантириш, ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда ташаббус ва ижодий изланишларини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 20 июлдаги “Янги таҳрирдаги “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Низом”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 3-7 сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Раёсатининг  2016 йил 29 июлдаги 4-7 сонли қарори қабул қилинди.

 Ушбу қарорнинг ижроси юзасидан жорий йилнинг 1-25 август кунлари жойларда тадбирнинг биринчи босқичи, бошланғич касаба уюшмалари  ташкилотларда ўтказилди. Танловнинг биринчи босқичида 1497 та бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан 3018 нафар ходимлар иштирок этишди.

Жорий йилнинг 1-20 сентябр кунлари тадбирнинг иккинчи босқичи туман (шаҳар) кенгашларида кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

img_0569 img_0563

Print Friendly, PDF & Email