Туман, шахар кенгашлари ва бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлар учун амалий машғулот ташкил этилди

Yangiliklar

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси  Қибрай тумани кенгашида  вилоят  касаба уюшмалари бирлашмаси ҳамда   Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси   Республика Кенгашининг масъул  ташкилотчиси   томонидан 2016 йил 8 сенятбрь  куни “Касаба уюшмасининг устувор вазифалар” Касаба уюшмасига аъзолик афзалликларини тарғибот-ташвиқот қилиш мавзуида   ўқув семинар ўтказилди.

Касаба уюшмаси фаоли олдида турган долзарб вазифалар ва кейинги йилларда кенг жамоатчилик ўртасида касаба уюшма ташкилотларининг нуфузи тобора ошиб бораётгани амалда ўз исботини топаётганлиги натижасида соҳа ходимларининг сафи кенгайиб боришига олиб келаяпти, бугунги кунда касаба уюшма ташкилотларида янги сайланган бошланғич касаба уюшма ташкилоти раислари ва фаолларига касаба уюшмалари фаолиятини самарали ташкил этиш, касаба уюшмалари аъзолари билан ишлашда иш усулларини ўргатиш, уларнинг малакасини ошириш ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари тизимли олиб борилмоқда.

Семинар давомида иштирокчиларнинг хар бирига Коференция, Пленум ва Раёсат йиғилишлларини хамда жамоа шартномаларини тузиш ва уларни расмийлаштириш бўйича топшириқлар берилиб, хар бир иштирокчи томонидан расмийлаштирилган хужжатлар назоратга олинди. Семинарда қўйилган мақсад — касаба уюшмасида хужжатларни расмийлаштиришда ходимлар билан меҳнат шартномаларини тузиш, ишдан бўшатишда иш берувчи томонидан чиқарилаётган буйруқларни Устав ва қонун талабларига риоя этган ҳолда рассмийлаштиришлишига эришилди ва олдиларига вазифалар белгилаб олинди.

 

Print Friendly, PDF & Email