Месяц: Июль 2016

27Июл/16

“Қалб кўзи” билан шашка ўйинлари

1

Мустақил Ўзбекистонимизда барча фуқаролар бир хил тенг ҳуқуқга эга бўлиб, миллати, ирқи, дини, келиб чиқиш ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади. Жисмоний имконияти чекланган фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатлари турли хил нодавлат-нотижорат ташкилотлари томонидан ҳимоя қилинади. Шундай жамиятлардан бири Бекобод шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Бекобод шаҳар бўлинмаси ҳисобланди. Жамиятнинг фаолияти айниқса йил бошида ташкил этилган бошланғич касаба уюшма ташкилоти билан янада жонланди. Батафсил

18Июл/16

Соғлиқни сақлаш тармоғининг касаба уюшма қўмитаси раислари учун ўқув-семинар ўтказилди

1

2016 йил 14 июль куни Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашида Тошкент вилоятидаги туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари ҳамда Соғлиқни сақлаш муассасалари касаба уюшма қўмитаси раислари учун меҳнат қонунчилиги бўйича ўқув-семинар ўтказилди. Ушбу ўқув-семинарда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси З.Атаходжаев, Бирлашма Кенгашининг юридик бўлими мудири Н.Темиров ва юрисконсульт Н.Асадовалар иштирок этишди. Батафсил

07Июл/16

“Энг яхши ишчи касб эгаси” танловининг вилоят босқичи ўтказилди

IMG_5097

Ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил амалга оширилишида давлат ва нодавлат ташкилотларининг яқиндан ҳамкорлигини ташкил этиб бориш, ишчи касбларни оммалаштириш, энг яхши халқаро ишланмаларни касбий таълим тизимига тадбиқ этиш учун замин яратиш, ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятларини намоён қилиш; ўқувчиларда ўзлари танлаган касб ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишни кучайтириш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва вилоят Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасининг “Энг яхши ишчи касб эгаси” танловини ўтказиш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинди. Батафсил

07Июл/16

“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг вилоят босқичи якунланди

1

Мустақиллик йилларида ёшларимизнинг таълим-тарбия олишлари таълим муассасалари тубдан жорий таъмир, капитал таъмир ва реконструкция қилиниб, қўшимча равишда янгилари қурилмоқда, уларда барча шарт-шароитлар яратилиб, керакли жиҳозлар, ўқув адабиётлари ва замонавий компьютер техникалари билан таъминланмоқда. Ҳар йили минглаб фарзандларимизнинг болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олишлари ва соғломлаштирилиши амалга оширилмоқда. Ёш авлоднинг спорт билан шуғулланишлари, соғлом бўлиб етишишлари учун янгидан янги замонавий спорт иншоотлари, спорт майдонлари қуриб барпо этилмоқда. Ўз иқтидорларини намойиш қилишлари ҳар йили турли кўрик-танловлар, фестиваллар ва спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда. Батафсил

07Июл/16

“Энг фаол ёш спорт мураббийи” номинацияси бўйича вилоят босқичи ўтказилди

1

“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг 1-босқичи якунланиб, ғолиб бўлган ёш мутахассислар ўртасида тармоқлар кесимида «Энг фаол ёш озиқ-овқат саноати ходими», «Энг фаол ёш спорт мураббийи», «Энг фаол ёш шифокор», «Энг фаол ёш олим» ҳамда «Энг фаол ёш транспортчи» йўналишлари бўйича 2-босқич вилоят миқёсида ўтказилди.

Вилоятдаги таълим ва спорт муассасаларида фаолият кўрсатаётган ёш спорт мураббийлари ўртасида ўтказилган «Энг фаол спорт мураббийи» танлови ҳам қизғин баҳслар остида ўтди. Батафсил