Ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил амалга оширилишида давлат ва нодавлат ташкилотларининг яқиндан ҳамкорлигини ташкил этиб бориш, ишчи касбларни оммалаштириш, энг яхши халқаро ишланмаларни касбий таълим тизимига тадбиқ этиш учун замин яратиш, ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятларини намоён қилиш; ўқувчиларда ўзлари танлаган касб ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишни кучайтириш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва вилоят Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасининг “Энг яхши ишчи касб эгаси” танловини ўтказиш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинди.
Қўшма қарор билан тасдиқланган Низом асосида корхона, ташкилот ва муассасалар ишчилари ҳамда касб-ҳунар коллежларининг битирувчи курс ўқувчилари ўртасида 2016 йилнинг 15-24 июнь кунлари «Қишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозларига хизмат кўрсатиш механиги», «Пайвандлаш ишлари (механик) техниги», «Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси», «Умумқурилиш ишлари устаси», «Тикув ва тикув-буюмлари ишлаб чиқариш техник-технологи», «Ошпаз», «Сартарошлик ва декоратив косметика устаси» номинациялари бўйича танловнинг 1-босқичи ўтказилди. Ушбу босқичда 80 нафардан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар ишчилари ҳамда касб-ҳунар коллежларининг битирувчи курс ўқувчилари қатнашиб, ғолиб бўлган ишчилар ҳамда касб-ҳунар коллежларининг битирувчи курс ўқувчилари вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
1-босқич натижаларига кўра 35 нафар иштирокчилар вилоят босқичида иштирок этиши белгиланди.
Жорий йилнинг 30 июнь куни вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси билан келишилган ҳолда Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги “Чингелди” маиший хизмат касб-ҳунар коллежида танловнинг юқоридаги номинациялари бўйича вилоят босқичи Низом асосида ўтказилди. Иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати томонидан амалий топшириқлар баҳолаш мезонлари ҳамда назарий топшириқ тест синовлари орқали баҳоланиб 1-, 2-, 3-ўрин ғолиблари аниқланди.
Танлов натижаларига кўра:
- “Қишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозларига хизмат кўрсатиш механиги” номинацияси бўйича Қибрай тумани Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот интитутути илмий-ишлаб чиқариш бўлими механиги Тургунбаев Сайфиддин Асилбек ўғли,
- “Пайвандлаш ишлари (механик) техниги” номинацияси бўйича
“Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти 3-разрядли электргазпайвандчиси Олховиков Артём Ахтемович, - “Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси” номинацияси бўйича
Зангиота тумани Қурилиш ва уй-жой коммунал КҲК битирувчиси Карамов Фаррух Фарход ўғли, - “Умумқурилиш ишлари устаси” номинацияси бўйича Зангиота тумани Қурилиш ва уй-жой коммунал КҲК битирувчиси Эдемова Азиза Сераповна,
- “Тикув ва тикув-буюмлари ишлаб чиқариш техник-технологи” номинацияси бўйича Зангиота тумани Хизмат курсатиш КҲК ишлаб чиқариш таълими устаси Тожибаева Зулайхо,
- “Ошпаз” номинацияси бўйича 1-ўрин соҳиби Чирчиқ шаҳар Саноат ва хизмат кўрсатиш КҲК битирувчиси Жўраева Зилола,
- “Сартарошлик ва декоратив косметика устаси” номинацияси бўйича Зангиота тумани “Премия плюс сервис” хусусий корхонаси “Маиший хизмат” кўрсатиш уйида кенг профилли сартарош устаси Нажмиддинова Дильноза 1-ўринни қўлга киритиб танлов ғолибларига айланишди.
Танловда биринчи ўринни эгаллаб республика-тармоқ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган биринчи ўрин соҳибларини тақдирлаш тадбири 1 июль куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши мажлислар залида ўтказилди.
Тадбирда Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари Топилов Олимжон Хасанбаевич, бирлашма Кенгаши аппарати ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашиларининг масъул ташкилотчилари, туман, шаҳар кенгашлари раислари ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари, танлов ғолиблари, касаба уюшмаси фаоллари ва бошқа ташриф буюрган меҳмонлар иштирок этди.
Тадбирни Тошкент вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари Топилов Олимжон Хасанович кириш сўзи билан очиб берди ва ғолиб иштирокчиларга келгуси босқичда омад тилаб ўз табригини айтди.
Ўтказилган тадбирда “Энг яхши ишчи касб эгаси” танлови вилоят босқичи ғолибларининг «Қишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозларига хизмат кўрсатиш механиги», «Пайвандлаш ишлари (механик) техниги», «Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси», «Умумқурилиш ишлари устаси», «Тикув ва тикув-буюмлари ишлаб чиқариш техник-технологи», «Ошпаз», «Сартарошлик ва декоратив косметика устаси» номинациялари бўйича 1-ўрин соҳиблари бирлашма Кенгашининг эсдалик совғалари ва махсус дипломлар билан тақдирландилар ҳамда республика-тармоқ босқичига йўлланма берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: