“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг 1-босқичи якунланиб, ғолиб бўлган ёш мутахассислар ўртасида тармоқлар кесимида «Энг фаол ёш озиқ-овқат саноати ходими», «Энг фаол ёш спорт мураббийи», «Энг фаол ёш шифокор», «Энг фаол ёш олим» ҳамда «Энг фаол ёш транспортчи» йўналишлари бўйича 2-босқич вилоят миқёсида ўтказилди.
Вилоятдаги таълим ва спорт муассасаларида фаолият кўрсатаётган ёш спорт мураббийлари ўртасида ўтказилган «Энг фаол спорт мураббийи» танлови ҳам қизғин баҳслар остида ўтди.
Вилоятдаги барча туман, шаҳарларда Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашлари бошчилигида ёш спорт мураббийлари ўртасида «Энг фаол ёш спорт мураббийи» танлови ўтказилди. Танловда 35 ёшгача бўлган 79 нафар ёш мутахассислар ўзаро беллашишиб, 18 нафар 1-ўринни қўлга киритган ғолиблар вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.
Танловнинг вилоят босқичи жорий йилнинг 24 июнь куни Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманидаги 1-умумтаълим мактабида ўтказилди.
Вилоят босқичи ҳам қизғин баҳс ва мунозаларга бой бўлди. Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир иштирокчининг ишларини синчковлик билан ўрганиб, суҳбат ўтказишди ва натижаларга кўра иштирокчиларга тегишли баллар қўйилди.
Танловнинг вилоят босқичи якунларига кўра 1-ўринни Бекобод шаҳар Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби каратэ бўйича мураббийи Шодибеков Хуршед Хакимбоевич, 2-ўринни Ангрен шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактаби таэквандо бўйича мураббий Тўрақулов Дильшод Абубакирович ва Зангиота тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби таэквандо мураббийи – Юсупов Дилшод Маърупович қўлга киритди.
Танловнинг вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаган ёш мутахассис Шодибеков Хуршед Хакимбоевич жорий йилнинг июль ойида ўтказиладиган республика-тармоқ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўдга киритди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: