Соғлиқни сақлаш тармоғининг касаба уюшма қўмитаси раислари учун ўқув-семинар ўтказилди

Yangiliklar

1

2016 йил 14 июль куни Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашида Тошкент вилоятидаги туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари ҳамда Соғлиқни сақлаш муассасалари касаба уюшма қўмитаси раислари учун меҳнат қонунчилиги бўйича ўқув-семинар ўтказилди. Ушбу ўқув-семинарда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси З.Атаходжаев, Бирлашма Кенгашининг юридик бўлими мудири Н.Темиров ва юрисконсульт Н.Асадовалар иштирок этишди.

Семинарда иштирок этган Бирлашма Кенгашининг юридик бўлими мудири Н.Темиров ва юрисконсульт Н.Асадовалар Соғлиқни сақлаш муассасаларида меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, бу борада кадрлар хизмати ходимлари ва касаба уюшмаси раисларининг ҳуқуқлари, вазифалари ҳамда мажбуриятлари тўғрисида маъруза қилди.

Семинарда қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси вакиллари томонидан жамоатчилик назоратини олиб бориш тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди.

Семинар иштирокчилар учун қизиқарли бўлди ҳамда улар маърузачилардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.IMG_5359 IMG_5360 IMG_5361 IMG_5363 IMG_5364 IMG_5366 IMG_5367

Print Friendly, PDF & Email