“Қалб кўзи” билан шашка ўйинлари

Yangiliklar

1

Мустақил Ўзбекистонимизда барча фуқаролар бир хил тенг ҳуқуқга эга бўлиб, миллати, ирқи, дини, келиб чиқиш ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади. Жисмоний имконияти чекланган фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатлари турли хил нодавлат-нотижорат ташкилотлари томонидан ҳимоя қилинади. Шундай жамиятлардан бири Бекобод шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Бекобод шаҳар бўлинмаси ҳисобланди. Жамиятнинг фаолияти айниқса йил бошида ташкил этилган бошланғич касаба уюшма ташкилоти билан янада жонланди.

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бекобод шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда йил давомида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар, жумладан “Наврўз” умумхалқ байрами, 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни”, 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” ва бошқа тадбирлар юқори савияда нишонланиб келинди.

Шундай тадбирлардан бири 26 июль куни “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури доирасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан жамият аъзолари, аёллар ва эркаклар ўртасида спортнинг шашка тури бўйича мусобақа шаклида ташкил этилди. Қизғин ўтган мусобақа давомида аёллар ўртасида Абдуқодирова Дилрабо ва эркаклар ўртасида Ибодуллаев Ғайрат фахрли биринчи ўринни эгалладилар. Ғолиблар ва иштирокчиларга тармоқ касаба уюшмаси шаҳар кенгашининг ва ҳомийларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, байрам дастурхони атрофида касаба уюшмаларини ҳаётимиздаги ўрни ҳамда кун сайин яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг шонли 25 йиллиги, мустақилликнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти, барча жаҳон миқёсида эришаётган ютуқларимиз асоси бу мустақиллик эканлиги тўғрисида суҳбатлар ташкил этилди. Жамият аъзолари ўз навбатида муҳтарам Юртбошимиз томонидан яратиб берилаётган кенг имкониятлар ва шарт-шароитлар учун, тинчлигимиз, осойишталигимиз, мусаффо осмонимиз учун шукуроналар айтиб, дуолар қилишди.2 3 4 5

Print Friendly, PDF & Email