Мустақиллик йилларида ёшларимизнинг таълим-тарбия олишлари таълим муассасалари тубдан жорий таъмир, капитал таъмир ва реконструкция қилиниб, қўшимча равишда янгилари қурилмоқда, уларда барча шарт-шароитлар яратилиб, керакли жиҳозлар, ўқув адабиётлари ва замонавий компьютер техникалари билан таъминланмоқда. Ҳар йили минглаб фарзандларимизнинг болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олишлари ва соғломлаштирилиши амалга оширилмоқда. Ёш авлоднинг спорт билан шуғулланишлари, соғлом бўлиб етишишлари учун янгидан янги замонавий спорт иншоотлари, спорт майдонлари қуриб барпо этилмоқда. Ўз иқтидорларини намойиш қилишлари ҳар йили турли кўрик-танловлар, фестиваллар ва спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.
Юқорида айтиб ўтилган фикрларимизнинг яна бир далили сифатида Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари томонидан тасдиқланган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгаши мажлисининг 2015 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 65-сон баёни билан Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар ДАСТУРИ тасдиқланди.
Мазкур ҳужжат асосида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент вилояти Васийлик Кенгаши мажлисининг 2015 йил 29 декабрдаги 1/5-4-4570-сонли баёни билан вилоят дастури тасдиқланди.
Республика Дастурининг 32-бандига асосан “Ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказиш ҳамда “Ёш мутахассислар” IV республика Форумини ташкил этиш” вазифаси белгиланган бўлиб, танловни ўтказиш бўйича республика миқёсида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказиш ҳамда “Ёш мутахассислар” IV республика Форумини ташкил этиш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилиниб, Ишчи гуруҳи таркиби, танлов Низоми, Танловни ўтказиш ва IV республика Форумини ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар режаси тасдиқлаб олинди. Республика ҳамкор ташкилотларининг мазкур қарори асосида худди шу мазмундаги вилоят ҳамкор ташкилотларининг ҳам қўшма қарори қабул қилинди. Танлов иштирокчиларини баҳолаш учун тегишли тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг тармоққа мансуб вазирлик ва идоралар билан қабул қилинган қўшма қарорлари асосида танлов иштирокчиларини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди.
“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда учинчи йил ўтказилмоқда.
2015 йилнинг 23-25 август кунлари “Ёш мутахассислар”
III Республика форуми бўлиб ўтди. Унда вилоятдан 7 нафар республика-тармоқ босқичларида ғолиб бўлган ёш мутахассислар иштирок этди. Бўлиб ўтган форум натижаларига кўра Тошкент вилоятидан “Тошкент иссиқлик электр станцияси” унитар корхонаси станцияси навбатчилик бошлиғи Марат Серикбаев “Эл фаол ёш энергетик” ва “Олмалиқ КМК” АЖ Марказий таъмирлаш механика заводи етакчи инженер-технологи Фарҳод Махсумов “Энг фаол ёш металлург” номинацияси бўйича ғолиб деб топилиб ташкилотчиларнинг махсус диплом ва совринлари билан тақдирландилар.
Бу йилги танловнинг 1-босқичи 15 май – 15 июнь кунлари низом асосида ўтказилиб, унда “Энг фаол ёш озиқ-овқат саноати ходими” номинацияси бўйича 42 нафар, “Энг фаол ёш спорт мураббийи” номинацияси бўйича 79 нафар, “Энг фаол ёш шифокор” номинацияси бўйича 45 нафар, “Энг фаол ёш олим” номинацияси бўйича 12 нафар, “Энг фаол ёш транспортчи” номинацияси бўйича 9 нафар, жами
187 нафар ёш мутахассислар беллашди. Ушбу босқичда ғолиб бўлган ёш мутахассислар вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Танловнинг 1-босқичи натижаларига кўра “Энг фаол ёш озиқ-овқат саноати ходими”, “Энг фаол ёш спорт мураббийи”, “Энг фаол ёш шифокор”, “Энг фаол ёш олим” ва “Энг фаол ёш транспортчи” номинациялари бўйича ғолибликни қўлга киритган ёш мутахассисларнинг вилоят босқичида иштирок этиши белгиланди.
Ўтказилган танловлар оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилди.
Жорий йилнинг 20-25 июнь кунлари танловнинг вилоят босқичига тақдим қилинган “Энг фаол ёш озиқ-овқат саноати ходими”, “Энг фаол ёш спорт мураббийи”, “Энг фаол ёш шифокор”, “Энг фаол ёш олим”, “Энг фаол ёш транспортчи” номинациялари бўйича ёш мутахассислар ҳужжатлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаш мезонлари асосида ўрганилиб баҳоланди ҳамда 15 нафар 1-, 2-, 3-ўрин ғолиблари аниқланди.
Танлов натижаларига кўра,
1-ўринни:
- “Энг фаол ёш озиқ-овқат саноати ходими” номинацияси бўйича Зангиота туман “Иззат” фермер хўжалигининг сутни қайта ишлаш цехи мутахассиси Зупаров Забихулла Ҳамидуллаевич,
- “Энг фаол ёш спорт мураббийи” номинацияси бўйича Бекобод шаҳар Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби каратэ бўйича мураббийи Шодибеков Хуршед Хакимбоевич,
- “Энг фаол ёш шифокор” номинацияси бўйича Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича муовини Шамсиев Лазизжон Хусенович,
- “Энг фаол ёш олим” номинацияси бўйича Қибрай туманидаги Геномика ва биоинформатика маркази кичик илмий ходими Аюбов Мирзакамол Собитжонович,
- “Энг фаол ёш транспортчи” номинацияси бўйича Ангрен шаҳридаги “Махсусюктранс” МЧЖ ҳаракат хавфсизлиги бўлими мухандиси Исматуллаев Улуғбек Нурмахаматович,
2-ўринни:
- “Энг фаол ёш озиқ-овқат саноати ходими” номинацияси бўйича “Чиноз-Замин нон” МЧЖ хамирчиси Тўхтасинов Дадахон Камилхон ўғли,
- “Энг фаол ёш спорт мураббийи” номинацияси бўйича Ангрен шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактаби таэквандо бўйича мураббий Тўрақулов Дильшод Абубакирович,
- “Энг фаол ёш шифокор” номинацияси бўйича Қибрай туман тиббиёт бирлашмаси “Она ва бола” маркази врач анистизиолог-реаниматологи Мирзаева Шахноза Тўрақуловна,
- “Энг фаол ёш олим” номинацияси бўйича Паркент туманидаги Метериалшунослик институти кичик илмий ходими Шерматов Жавохир Зафарович,
- “Энг фаол ёш транспортчи” номинацияси бўйича Ангрен шаҳридаги “Ангрен логистика маркази” АЖ ахборот-логистика бўлими бошлиғи Асқаров Мухаммадали Ахмадалиевич,
3-ўринни:
- “Энг фаол ёш озиқ-овқат саноати ходими” номинацияси бўйича Ўртачирчиқ тумани “Мусажон Мархамат” МЧЖ раҳбари Фарходов Мусажон Ботиржон ўғли,
- “Энг фаол ёш спорт мураббийи” номинацияси бўйича Зангиота тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби таэквандо мураббийи – Юсупов Дилшод Маърупович,
- “Энг фаол ёш шифокор” номинацияси бўйича Зангиота туман Тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими ҳаракатдаги шифокори Рихсиев Хасан Абдурахмонович,
- “Энг фаол ёш олим” номинацияси бўйича Зангиота туманидаги Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ёш олими Режапова Марғуба Мўминовна,
- “Энг фаол ёш транспортчи” номинацияси бўйича Ангрен шаҳар “Махсусюктранс” МЧЖ 1-автожамланма механиги Бабаханов Шерзодхон Абдуллаханович қўлга киритди.
“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг вилоят босқичида 5 та номинация бўйича 1-, 2-, 3-ўрин ғолибларини тақдирлаш маросими 2016 йил
28 июнь куни соат 10:00 да Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги 2-сонли мусиқа ва санъат мактабида тантанали равишда ўтказилди.
Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ходими Мўминов Дилмурод Тохтасинович, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари Топилов Олимжон Хасанбоевич, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент вилояти Кенгаши аппаратининг “Ёш тадбиркор консультатив маркази раҳбари” Нурметов Махмуд Иброхимович, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи Менглиев Дилшод Қурбонович ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари, танлов ғолиблари, касаба уюшмаси фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва бошқа ташриф буюрган меҳмонлар иштирок этди.
Тадбирни Тошкент вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Топилов Олимжон Хасанбоевич кириш сўзи билан очиб бериб, танловнинг моҳияти ва унинг жараёни ҳақида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда дастлаб 3-ўрин соҳиблари, сўнгра 2-ўрин соҳиблари ва ниҳоат шарафли 1-ўрин соҳиблари Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар.
Танловнинг вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаган ёш мутахассислар жорий йилнинг июль ойида ўтказиладиган республика-тармоқ босқичига йўлланма олишди.
Тадбир давомида ва тадбир якуни вилоятдаги таниқли эстрада хонандалари иштирокида маданий тадбир ташкил қилинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: