Жорий йилнинг 24 май куни Бўстонлиқ туманида жойлашган “Ёшлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳида вилоят миқёсида мавсум ташкилотчилари ва оромгоҳларга жалб этиладиган ходимлар учун ҳудудий семинар ташкил этилди.
Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш ҳамда ўтказиш ишлари сифати ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида ташкил этилган ушбу семинарда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, тегишли бошқармалар, стационар турдаги оромгоҳлар раҳбарлари ҳамда ёз мавсуми давомида оромгоҳларда фаолият кўрсатувчи ходимлар иштирок этди. Батафсил
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: