“Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танлови ўтказилди

Yangiliklar

1

Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши юридик бўлими томонидан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ёшлар орасида меҳнат соҳасидаги халқаро ва миллий стандартларни кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсати, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ва Тошкент давлат юридик университети ташкилотчилигида 2016 йилнинг апрель-май ойларида Тошкент вилоятидаги ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танлови ўтказилди.

Танловнинг дастлабки саралаш босқичида Тошкент вилоятидаги 120 дан ортиқ ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг 90 нафар ўқувчиси қатнашди. Саралаш босқичида Ўзбекистон Республикасида меҳнат қилиш ҳуқуқи, ёшларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқи кафолатлари, касаба уюшмалари фаолиятининг кафолатлари ва уларга аъзолик афзалликлари, “Соғлом она ва бола йили”да ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларига оид бошқа мавзуларда беллашилди.

Малакали ва нуфузли мутахассислардан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида акс этиши, халқаро ва хорижий давлатлар тажрибасидан фойдаланилганлиги, қиёсий ва мантиқий фикрлаш акс этганлигига қараб баҳолашди.

Ушбу танловда Тошкент вилояти Паркент туманидаги “Ижтимоий-иқтисодиёт” коллежи битирувчиси 1-ўринни, Чирчиқ шаҳри “Саноат ва хизмат кўрсатиш” коллежи ўқувчиси Ўктамов Дониёр 2-ўринни ҳамда Оққўрғон тумани “Агросаноат ва тадбиркорлик” коллежи ўқувчиси Нажмиддинова Дилшода фахрли 3-ўринни эгаллашди. Ушбу ўқувчилар “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танловининг Тошкент вилояти ғолиблари сифатида республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, ҳудудий босқичда фаоллик ва зукколик кўрсатган яна 7 нафар ўқувчиларга ҳам вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Бу эса қизғин бахслар ҳали олдиндалигидан далолатдир.2 3 4 5 6

Print Friendly, PDF & Email