Уч авлод вакиллари учрашишди

Янгиликлар

IMG_5838

Яқинда “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятида 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб “Уч авлод учрашуви” тадбири ташкил этилди. Комбинатнинг Металлурглар маданият саройида ташкил этилган мазкур тадбирга улуғ ватан уруши ва меҳнат фронти фахрийлари, комбинатда кўп йиллар меҳнат қилган нуронийлар, комбинатнинг илғор металлурглари ва ёш мутахассислари таклиф этилди.

“Уч авлод учрашуви” тадбири қатнашчиларини комбинат ходимлари ва ижтимоий масалалар бўйича директори Ш.Халикбердиев, комбинат касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари И.Қодиров, меҳнат фахрийлари номидан М.Жамолддинов, Электрда пўлат эритиш цехи пўлат эритувчиси Ўзбекистон қахрамони О.Тўйчиев, ёшлар номидан Электр ускуналарини таъмирлаш цехи “Камолот” етакчиси Ж.Карабаев ҳамда Мактабгача таълим муасассалари бўлими ходимаси А.Умаровалар табриклаб ўтишди.

Тадбир давомида ташкилотчилар томонидан меҳмонлар учун металлурглар маданият саройининг бадиий жамоалари томонидан мусиқий дастур намойиш этилди. Шу билан бирга улуғ ватан уруши фахрийлари ёшларга ўзларининг хотираларидан ҳикоя қилиб беришди. “Уч авлод учрашуви”га таклиф этилган барча меҳмонларга ташкилотчилар томонидан қиматбахо эсдалик совғалар тақдим этилди.IMG_5825 IMG_5827 IMG_5864 IMG_5882 IMG_5911 IMG_5914 IMG_5918 IMG_5937 IMG_5954 IMG_5962

Print Friendly, PDF & Email