2016 йил болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг семинари ўтказилди

Yangiliklar

IMG_3531

Жорий йилнинг 24 май куни Бўстонлиқ туманида жойлашган “Ёшлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳида вилоят миқёсида мавсум ташкилотчилари ва оромгоҳларга жалб этиладиган ходимлар учун ҳудудий семинар ташкил этилди.

Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш ҳамда ўтказиш ишлари сифати ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида ташкил этилган ушбу семинарда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, тегишли бошқармалар, стационар турдаги оромгоҳлар раҳбарлари ҳамда ёз мавсуми давомида оромгоҳларда фаолият кўрсатувчи ходимлар иштирок этди.

Ҳудудий семинар 2 босқичда, яъни ялпи йиғилиш ва ҳар бир соҳа мутахассислари учун ташкил этилган секциялар тарзида ўтказилди.

Ялпи йиғилиш давомида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши мутасаддилари томонидан иштирокчиларга мавсум давомида барча турдаги болалар оромгоҳлари фаолиятини ташкил этиш, болаларнинг сифатли, мазмунли ва қизиқарли дам олишларини таъминлаш йўналишларида устувор бўлган масалалар тўғрисида тушунтиришлар берилиб, тарқатма материаллар тарқатилди. Айниқса, оромгоҳларда болаларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз равишда етказиб бериш билан бирга уларнинг санитария-гигиена талабларига жавоб беришини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратиш, оромгоҳларда фаолият кўрсатиш учун ҳар бир соҳадан малакали ходимларни жалб этиш йўналишларида тегишли тавсиялар берилди. Бугунги оромгоҳлар фақатгина соғломлаштириш масканлари эмас, балки ўғил-қизларни интеллектуал ривожлантириш марказларига айланиши зарур эканлиги таъкидланди.

Тошкент вилоятида 2016 йилги мавсум давомида 20 та стационар турдаги оромгоҳларда 15014 нафар болалар, жумладан, Оролбўйи минтақасидан келадиган 1250 нафар ва 130 та кундузги оромгоҳларда 17600 нафар, жами 32614 нафар болалар дам олдирилиши режалаштирилган. Ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун 10 та “Меҳнат ва дам олиш” соғломлаштириш оромгоҳлари очилиши мўлжалланган.

Семинар давомида вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи томонидан иштирокчилар учун тегишли йўналишларнинг ўзига хос хусусиятларини очиб берувчи маълумотлар берилди.

Интерфаол усулларда ташкил этилган секция машғулотлари давомида ҳар бир соҳа вакиллари, хусусан, педагог кадрлар, етакчилар ва тўгарак раҳбарлари, спорт йўриқчилари, тиббиёт ходимлари, техник ходимларнинг тарбиявий ишларни кучайтириш, болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни қизиқишларига қараб тўгаракларга жалб этиш, тегишли ҳужжатларни юритиш каби соҳалардаги билим ва кўникмалари оширилди.IMG_3515 IMG_3521 IMG_3528 IMG_3533 IMG_3539 IMG_3546 IMG_3547 IMG_3551 IMG_3554 IMG_3571 IMG_3573 IMG_3574

Print Friendly, PDF & Email