Соғлом оила – жамият таянчи

Янгиликлар

????????????????????????????????????

Жорий йилнинг 3 май куни “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика цехида комбинат касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 2016 йил “Соғлом она ва бола йили”га бағишлаб, тиббиёт мутахассислари билан давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур тадбирда цех ишчи-ходимлари иштирок этишди. Давра суҳбатига таклиф этилган комбинат санаторий-профилокторияси бош шифокори А.Парпихўжаев, “Металлург” шифохонаси шифокорлари Н.Салимова, Д.Саматовлар бугунги кунда ҳар бир инсонни тиббий маданиятини янада ошириш ҳамда оилаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш қолаверса айни пайтда аёллар орасида учраётган касалликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар хақида сўз юритилди.

Шу билан бирга ёшларни оилага тайёрлаш уларнинг онгида мустаҳкам соғлом оила тушунчасини қадрият сифатида қарор топтириш борасида фикрлар билдирилди. Қолаверса комбинатда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар ўз саломатликларига янада эътибор қаратишлари шифокорлар томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбир сўнггида мутахассислар ишчи-ходимлар томонидан мавзу борасида берилган саволларга жавоб беришди.

????????????????????????????????????
????????????????????????????????????

????????????????????????????????????

????????????????????????????????????

Print Friendly, PDF & Email