Металлурглар спартакиадаси

Янгиликлар

111Жорий йилнинг 7 май дам олиш кунлари “Ўзметкомбинат” акцидорлик жамияти касаба уюшма қўмитаси томонидан комбинатда меҳнат қилаётган ишчи ходимларнинг меҳнатдан бўш вақтларини янда мазмунли ўтказишлари, қолаверса улар орасида соғлом турмуш тарзини янда тарғиб қилиш мақсадида комбинатга қарашли “Металлург” ва “Ёшлик” спорт соғломлаштириш мажмуаларида комбинат таркибий бўлинмаларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар ўртасида “Ўзбекистон тоғ-кон металлургия саноати ходимлари куни” касб байрамига бағишлаб спортнинг 6 тури бўйича мусобақалар ўтказилди.

Металлурглар иштирокида ўтган мазкур спартакиадада комбинатнинг 40 га яқин таркибий бўлинмларидан 100 дан ошиқ ишчи-ходимлар иштирок этишди. Айниқса муросасиз ва қизиқарли бўлиб ўтган арқонда тортиш, стол тенниси, енгил атлетика, шахмат, шашка, тош кўтариш, сузиш бахслари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Мусобақа якунида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Электрда пўлат эритиш цехи жамоаси, 2-ўринни Кислород комперссор цехи ва 3-ўринни Ҳарбийлашган соқчилик бўлими жамоасига насиб этди.

Ғолиб ва совриндор бўлган цех жамоалари касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбахо совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан мукофатланишди.

Print Friendly, PDF & Email