2016 йил 18 июнь куни Тошкент вилоятидаги Бўка ва Янгийўл туман тиббиёт бирлашмалари касаба уюшма қўмиталари томонидан Соғлиқни сақлаш муассасаларида меҳнат қонунчилигига риоя этилиш бўйича иш берувчилар вакиллари, кадрлар хизмати ходимлари ва касаба уюшмаси фаоллари учун ўқув-семинар ўтказилди. Ушбу ўқув-семинарларда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош юрисконсульти У.М.Абдурахмонов, Республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси З.Атаходжаев, Бўка ва Янгийўл туман тиббиёт бирлашмалари касаба уюшма қўмиталари раислари ҳамда Янгийўл туманида 68 нафар ва Бўка туманида 75 нафар киши иштирок этди.
Семинарда иштирок этган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош юрисконсульти У.М.Абдурахмонов Соғлиқни сақлаш муассасаларида меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, бу борада кадрлар хизмати ходимлари ва касаба уюшмаси раисларининг ҳуқуқлари, вазифалари ҳамда мажбуриятлари тўғрисида маъруза қилди.
Семинарда қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси вакиллари томонидан жамоатчилик назоратини олиб бориш тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди.
Семинар иштирокчилар учун қизиқарли бўлди ҳамда улар маърузачилардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: