Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Yangiliklar

1

Тошкент вилояти ҳокимлигининг 2016 йил 27 май куни ўтказилган “Тошкент вилоятида иш билан таъминлашга муҳтож аҳолини, жумладан, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, ёшларни, аёлларни, ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган фуқароларони бандлигини таъминлаш ва уларни муқим иш жойлари билан таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасини ўтказиш тўғрисида”ги йиғилиш баёнига асосан 2016 йил 10 июнь куни Ўртачирчиқ тумани, “Қумовул” ҚФЙда жойлашган Тошкент вилоят “Маданият ва маърифат маркази”да ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси вилоятдаги банд бўлмаган аҳолини, жумладан, касб-ҳунар коллежларининг битирувчи ёшларини, аёлларни бандлигини таъминлаш, вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги бўш иш ўринлари ва хизмат лавозимларини тўлдириш мақсадида, Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят Меҳнат бош бошқармаси, вилоят Прокуратураси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ва яна бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Мазкур ярмаркада, Тошкент вилояти ҳудудида фаолият кўрсатаётган 400 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасаларда бугунги кунда мавжуд бўлган 6 минг 500 дан зиёд бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Ярмарка давомида 2 минг нафардан ортиқ фуқаролар, шу жумладан 1 минг 512 нафар касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иштирок этди.

Шунингдек, кичик бизнес ва тадбиркорликни бошлаш истаги бўлган коллеж битирувчиларига Тошкент вилоятида хизмат кўрсатаётган 9 та тижорат банклари ходимлари томонидан “ажратилаётган имтиёзли кредитлардан тўғри фойдаланиш шартлар”и билан таништириш ва йўл йўриқлар кўрсатилди.

Ярмарка натижаси билан, 883 нафар фуқароларга, шу жумладан 648 нафар касб-ҳунар коллеж битирувчиларига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Бундан ташқари, 30 нафар 2015/2016 ўқув йили касб-ҳунар коллеж битирувчиларига ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлаши учун тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олиш мақсадида сертификатлар топширилди.

Ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказишда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан махсус фуқароларнинг ишга жойлашиш ҳуқуқларини акс эттирувчи ва меҳнатга ҳақ тўлаш, унинг меъёрлари тўғрисидаги стендлар, “Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлашда меҳнат қонунчилигидаги имтиёзлар” ва “Меҳнат муҳофазаси – касаба уюшмалари эътиборида” мавзусидаги буклетлар, расмий бандликнинг афзалликлари ҳақидаги постер, буклетлар тайёрланиб, ярмаркада иштирок этган бирлашма Кенгашининг масъул ходимлари томонидан ярмарка иштирокчиларига тарқатилди ва тавсиялар берилди.

Меҳнат ярмаркасида иштирокчилар учун савдо шаҳобчалари, салқин ичимликлар савдоси ташкил этилди ва ярмаркани юқори савияда ўтказиш мақсадида тиббий хизмат ташкил этилди ҳамда таниқли хонандалар иштирокида концерт дастури намойиш қилинди.2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18

Print Friendly, PDF & Email