Жорий йилнинг 17 июнь куни Зангиота тумани ҳокимлиги биноси олдида бўш иш ўринлари меҳнат ярмакаси ташкил этилди. Мазкур меҳнат ярмаркасида туман ҳокими З.Артиков, ҳоким ўринбосарлари Д.Мухамедов, Д.Муминова, туман прокурори Б.Бабаджанов, туман Солиқ ва валютага қарши курашиш департаменти бошлиғи Б.Инагамов ҳамда касаба уюшмалари туман кенгашлари раислари ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.
Шунингдек, бўш иш ўринлари ярмаркасида тизимга тегишли бўлган “Сув-оқава” МЧЖ, “Мастер Делекотессов” МЧЖ, “Заг-қоғоз” ХК, “Келес Фаровон” ХК, “Тўхтаниёз-ота” ф/х, “Азиза” ХК, “Кенг Имкон Плюс” МЧЖ ва бошқа корхона, ташкилотлар, касб-хунар коллежлари ўзларида яратилган бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.
2015/2016 ўқув йилида тумандаги ўрта махсус, касб-ҳунар коллежларини 3734 нафар ўқувчилар битирди. Мазкур битирувчиларни ишлаб чиқариш амалиётига жалб этиш ва кейинчалик уларни бандлигини таъминлаш масаласида корхона, ташкилот, ўқувчи, таълим муассасаси ва ота-оналари ўртасида тўрт томонлама шартномалар имзоланган. Мазкур меҳнат ярмаркасида туман ҳудудидаги 1200 нафардан ортиқ ёшлар ва битирувчи ўқувчилар иштирок этиб, ўз мутахассислиги ва ўзларини қизиқтирган соҳалар бўйича ишга жойлашиш учун шартномаларни имзоладилар.
Бундан ташқари меҳнат ярмаркаси доирасида 2015/2016 ўқув йилида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлиб, ўз бизнес лойиҳаларини амалга олишда тижорат банки томонидан сертификатлар билан таъминландилар.
Меҳнат ярмаркасида бўш иш ўринлари билан иштирок этаётган тизимга тегишли Зангиота Қурилиш ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежининг ўқитувчи ва ўқувчиларнинг бир гуруҳ аъзолари фаол иштироки, битирувчиларининг бандлигини таъминлашда чора-тадбирларни белгилаб, ўз вақтида амалга оширганлиги учун Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгашининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: