Меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқув-семинар ўтказилди

Yangiliklar

1

Тошкент вилояти Қибрай туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси томонидан жорий йилнинг 3 июнь куни “Соғлиқни сақлаш муассасаларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилнинг ҳуқуқлари, вазифалари ҳамда кафолатлари” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Ушбу ўқув-семинарда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси З.Алиев, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Б.Мирзаев, республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси З.Атаходжаев, туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси В.Асқарова, 36 нафар вакил ҳамда 22 нафар касаба уюшма ташкилотчилари иштирок этди.

Семинарда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош мутахассиси З.Алиев, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Б.Мирзаев, республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси З.Атаходжаев ва туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси В.Асқаровалар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилнинг ҳуқуқлари, вазифалари ҳамда кафолатлари, меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш, меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси томонидан сайланадиган вакиллар тўғрисида маърузалар қилишди.

Семинар қизиқарли бўлиб ўтди ва қатнашчилар унда фаол иштирок этишиб маърузачиларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди ҳамда берилган саволларга тегишли жавоблар берилди.DSCN0373 DSCN0374 DSCN0376 DSCN0377 DSCN0378 DSCN0379 DSCN0380

Print Friendly, PDF & Email