“Ўзметкомбинат кубоги” учун мини-футбол турнири

Янгиликлар

IMG_0111

“Ўзбекистон тоғ-кон металлургия саноати ходимлари куни” касб байрамига бағишлаб “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти таркибий бўлинмаларида меҳнат қилаётган муҳандис техник ходимлар ўртасида ўтказилган мини-футбол мусобақаси ниҳояига етди. Бир ойдан ошиқ вақт мобайнида ҳафтанинг дам олиш кунлари комбинатнинг 40 га яқин цехлари ўртасида қизиқарли ва муросаиз бўлиб ўтган мазкур ўзига хос футбол мусобақаси ниҳоясига етди.

Мазкур мусобақани ўтказишдан мақсад ишчи-ходимларни меҳнатдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда мини-футболни янада тарғиб қилишдан иборатдир.

2016 йилнинг 7 май куни “Ўзметкомбинат кубоги” мини-футбол турнирининг 3-ўрини учун ва Финал ўйинлари бўлиб ўтди. Финалда мусобақанинг ўтган йилги ғолиби бўлган комбинат бошқаруви жамоаси ва 1-навли прокат цехи жамоалари чемпионлик учун майдонга тушишди. Кескин ва муросасиз бўлиб ўтган финал ўйинида 1-навли прокат цехи иродали ғалабани қўлган киритишиб 2016 йил “Ўзметкомбинат кубоги” соҳибига айланиишди. 3-ўринни Техник назорат бўлими ва 4-ўринни Мухандислик маркази жамоалари эгаллашди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари “Ўзбекистон тоғ-кон металлургия саноати ходимлари куни” касб байрами арафасида комбинат бошқаруви ва касаба уюшма қўмитаси томонидан белгиланган кубок, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланишади.IMG_0170 IMG_0174 IMG_0213 IMG_9863 IMG_9917 IMG_9999

Print Friendly, PDF & Email