2016 йил – “Соғлом она ва бола йили” дастурига асосан ва туризмни ривожлантириш, ёш авлодда Ватанга муҳаббат туйғусини тарбиялаш, уларнинг она Ватан тарихи, маданияти ва меъморий ёдгорликлари тўғрисидаги билимларини бойитиш ҳамда касаба уюшмаси аъзоларини республикамизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатини ташкил этиш мақсадида, “Касаба Сайр” шўъба корхонаси билан ҳамкорликда Қибрай туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма кўмитаси цех ва гуруҳ ташкилотларидан 23 нафар аъзолари учун 22-24 апрель кунлари Хоразм вилоятининг Урганч ва Хива шаҳарларига икки кунлик зиёрат ва саёҳат ташкил этилди.
Тошкент аэропортидан соат 12:00 да сайёҳлар кутиб олиниб, соат 03:00 да Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпанияси самолётида Тошкент-Урганч йўналиши бўйича парвоз қилинди. Урганчдан махсус автобусда Хива шаҳрида жойлашган “Арқончи” мехмонхонасига жойлашилди.
Саёҳатчилар Ичан-Қаъла бўйлаб саёҳатга олиб чиқилди. Ичан-Қаъла Ички шаҳар — Ичан-Қаъла (Шаҳристон) ва Ташқи шаҳар (Работ), Сайд -Оловуддин мақбараси, Калта — Минор минораси, Муҳаммад Аминхон мадрааси зиёрат килинди.
Тушликдан сўнг Оллоқулихон карвонсаройи ва мадрасаси, Паҳлавон Маҳмуд мадрасаси, Тош-Ховли саройи, Кўхна-Арк мажмуаси, Ислом Хўжа мадрасаси ва минораси ҳамда Полвон дарвозалар зиёрат қилинди.
Соат 19-00 да Урганч шаҳридан Урганч-Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи “Афсона” поездида Тошкент шаҳрига йўлга чиқилди ва 24 апрель куни Тошкент шимолий вокзалига етиб келинди.
Саёҳат касаба уюшмаси аъзоларида катта таассурот қолдирди ва улар саёҳатдан жуда мамнун бўлганликларини билдиришди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: