Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 8 апрелдаги “Ҳаваскор велоспортчилар ўртасида “Касаба-Тур” веломарафонини ўтказиш тўғрисида”ги 3-35 “с”-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йил 23 апрель куни Бекобод шаҳар 17-умумтаълим мактаби стадионида шаҳар миқёсида Таълим, фан ва маданият, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ташкилотлари, Cоғлиқни сақлаш ҳамда Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари касаба уюшмалари жамоалари ўртасида “Касаба-тур” веломарафони ўтказилди.
Ушбу веломарафонда 20 ёшдан 63 ёшгача бўлган ёшдаги эркаклар ва 20 ёшдан 50 ёшгача бўлган аёллар иштирок этишди. Веломарафонда шаҳар ҳокими ўринбосари Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш.Абдурахманова, шаҳар тармоқ касаба уюшмалари кенгашлари раислари, бошланғич ташкилотлар раислари, шаҳар МФЙ раислари ва бошқалар қатнашдилар. Тадбирни шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Абдурахманова очиб берди ва марафон иштирокчиларини табриклаб, хаммаларига соғлик ва мусобақада омад тилади.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикасининг гимни садолари янгради ва марафон иштирокчилари саф тортдилар. Марафон аёллар ўртасида алоҳида ва эркаклар ўртасида алоҳида ўтказилди. Қизғин тарзда ўтказилган веломарафоннинг 20 ёшдан 35 ёшгача бўлган беллашувида аёллардан Рахмонова Камола, эркаклардан Сайфиддинов Сарварлар ғолибликни қўлга киритган бўлса 35 ёшдан юқориларда эса 5-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Турсунбоева Мархабо ва эркаклардан 9-умумтаълим мактаби ходими Тожибоев Нуралилар маррага биринчи бўлиб етиб келиб ғолибликни қўлга киритдилар. Марафон сўнгида барча иштирокчиларга тармоқ касаба уюшмалари шаҳар кенгашларининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбахо совғалар тантанали равишда топширилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: