“Хамшира – 2016” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Yangiliklar

1

2016 йил 4 май куни Қибрай туманидаги “Дўрмон” маданият саройида Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги муассаса ва ташкилотлар ҳамширалари ўртасида “Хамшира – 2016” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Кўрик танловда 11 та туман, шаҳар тиббиёт бирлашмаларидан ҳамширалар иштирок этди.

Кўрик-танловда 1-ўринни Бўка туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Таджибоев Муножат, 2-ўринни Зангиота туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Маликова Дилдора ва 3-ўринни Оққўрғон туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Бозорова Ферузалар қўлга киритдилар.

Кўрик-танлов ғолибларига Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши ва Соғлиқни сақлаш бошқармасининг қимматбаҳо совғалари ва дипломлари топширилди.

Шунингдек, тадбирда Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг “Соғлом она ва бола йили” дастури 6-бандига асосан 12 май – “Ҳамширалар куни” муносабати билан Бирлашма кенгаши томонидан 6 нафар ҳамшираларни бепул соғломлаштириш мақсадида “Умид гулшани” санаторийсига йўлланмалар берилди.IMG_4502 IMG_4509 IMG_4512 IMG_4514 IMG_4516 IMG_4519 IMG_4528 IMG_4556 IMG_4557 IMG_4568

Print Friendly, PDF & Email