Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан фермер хўжаликларида касаба уюшма ташкилоти фаолиятини йўлга қўйишни янада такомиллаштириш борасида Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида ўқув-семинар ташкил этилди.
Унда асосий эътибор янги ташкил этилган фермер хўжаликларида касаба уюшма ташкилотини тузиш, уларнинг тизимда ишлаш механизмини янада такомиллаштириш ҳамда жамоа шартномалари билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш, шунингдек, имзоланган жамоа шартномалари орқали фермер хўжаликлари ишчи-ходимларининг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаларида манфаатларини ҳимоя қилиш масаласига қаратилди.
Тадбирда Федерация Кенгаши ташкилий ишлар бўлими ходими Қувондиқ Муқумов, Республика кенгашининг ҳудудий масъул ташкилотчилари ҳамда Тошкент вилояти туман кенгаши раислари иштирок этишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: