Чиноз туманидаги уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди

Янгиликлар

1

Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан 9 май умумхалқ байрами – “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. “Нуроний” жамғармаси Тошкент вилояти бўлими, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати тизими вакилларига манзилли моддий ёрдам кўрсатилмоқда.

Жорий йилнинг 3 май куни вилоятнинг Чиноз туманида истиқомат қилувчи мамлакатимиз обрў-эътиборини юксалтиришга ҳисса қўшган уруш ва меҳнат фахрийларига ғамхўрлик ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида 9 нафар кекса фахрийлар хонадонларига ташриф уюштирилиб, касаба уюшмалари Федерациясининг манзилли моддий ёрдами етказиб берилди.

Чиноз тумани “Яллама ҚФЙ”да яшовчи 93 ёшли Тешабой ота Сойипов шундай доруломон кунларга етказганига минг шукуроналар бўлсин, кексалар доим давлатимиз эътиборида, буларнинг барчаси мустақилликнинг шарофатидан, дея қўлларини дуога очиб, “Мамлакатимизга ҳеч қачон кўз тегмасин!” –деди.SAM_6702 SAM_6703 SAM_6710 SAM_6714 SAM_6716 SAM_6718 SAM_6726

Print Friendly, PDF & Email