Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси ва Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Юқоричирчиқ туман кенгашлари ҳамда Ўзбекистон ХДП туман кенгаши ҳамкорлигида 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Хотира боқийдир, қадр муқаддас!” шиори остида ҳайрия тадбири ташкил этилди.
– Ушбу тадбирда ўтганларни ёд этиб, иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ҳамда фаҳрийлари, кексалар ва ёлғиз қариялар, ногиронлар эъзозланди, ҳолидан хабар олинди, уларга совға-саломлар улашилди. Президентимизнинг 9 май умумхалқ байрами – “Хотира ва қадрлаш куни” ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 71 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантиришга қаратилган фармони мамлакатимизда инсон қадр-қиммати нақадар юксак эканлигини яна бир бор намоён этди. Биргина туманимизнинг ўзидан 4358 нафар киши иккинчи жаҳон урушига кетган бўлиб, урушдан ғалаба билан қайтган 1461 нафар фаҳрийларнинг сафи йилданг йилга тобора камайиб боряпти. Жумладан, бугунги кунда уруш қатнашчиларининг сони атиги 13 нафарни ташкил этади. Ушбу фармондан келиб чиқиб ҳамкор ташкилотлар билан “Хотира боқийдир, қадр муқаддас!” шиори остида ҳайрия тадбири ташкил этдик. Туманимизда умргузаронлик қилаётган иккинчи жаҳон уруши фаҳрийлари Миртурсун Худойбергенов, Тошмурод Қосимов, Злипушенко Иван Васильевичларнинг хонадонларига ташриф буюриб уларга байрам совғалари топширилди.
– Бугунги кунда 91 ёшни қарши олдим, – дейди иккинчи жаҳон уруши фаҳрийси Тошмурод Қосимов. – Яратганга шукр, 6 фарзанд, 17 невара, 45 нафар эварам бор. Шундай шукрона кунларда уларнинг ардоғида бахтли ҳаёт кечирмоқдаман. Юртбошимизга минг раҳмат. Биз каби фаҳрийларга ҳар томонлама ғамхўрликлар кўрсатиб келмоқда. Юртимиз тинч, Ватанимиз осмони мусаффо. Мустақиллигимизга, тинчлигимизга ҳеч қачон кўз тегмасин.
Дарҳақиқат, юртимизда бугунги кунда уруш ва меҳнат фаҳрийларига кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликлар барча фахрийларимизга янада куч-қувват бағишламоқда.
Нурмухаммад Рузматов
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба
уюшмаси Юқоричирчиқ туман кенгаши раиси
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: