“Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси доирасида касаба уюшмалари томонидан кексалар холидан хабар олинмоқда

Yangiliklar

IMG_3266

Мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Мустақиллик йилларида диёримизда инсон манфаатлари энг олий қадрият сифатида амалда қадр топиб, уруш ва меҳнат фахрийлари, бой ҳаётий тажрибага эга инсонларга эъзоз кўрсатиш, кексаларни қадрлаш билан бирга ўтганларни хотирлаш, уларнинг ибратли ишларини ёд этиб, эҳтиром кўрсатиш эзгу анъанага айланди.

“Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси дорасида Ўзбекистон равнақи, унинг мустақиллиги ва халқ тинчлиги учун курашган юртдошларимизни эъзозлаш, орамизда бўлмаганларни хотирлашга бағишланган тадбирлар ўтказилиб, кекса ва ёлғиз ногиронлар ҳолидан хабар олинмоқда.

Вилоятдаги 271 нафар уруш фахрийларига ҳамда хизмат бурчини ўташда ҳалок бўлган 28 нафар ҳарбий хизматчилар оилаларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ажратилган рағбатлантириш маблағлари етказиб берилмоқда. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини қадрлаш, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Ватанимиз тупроғини турли ёт таъсирлардан асраш учун хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлганларни хотирлаш, уларнинг оилаларига эътибор қаратиш ҳар биримиз учун муқаддас бурчдир, – деди  Тошкент  вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Шавкат Собиров.

Айни кунда “Касаба уюшмалари – фахрийларга” анъанавий акцияси барча туман, шаҳларда давом этмоқда.

Шу куни Қибрай туманида яшовчи уруш фахрийлари Насимов Қўчқор ота ва Хасанов Жалол ота хонадонларида ҳам учрашувлар ташкил этилди.

Шукрки, мустақилликка эришиб, озод ва обод  юртда, фаровонликда яшаяпмиз. Бугун халқимиз ҳеч кимдан кам эмас, мамлакатимизда бўлаётган ижобий ўзгаришларни кўриб, эшитиб, қалбимиз ғурурга тўлади. Ўзбекистонимизни ёмон кўзлардан асрасин, – деб Қўчқор ота дуо қилдилар.IMG_3268 IMG_3277

Print Friendly, PDF & Email