Ўртачирчиқ туманида ҳаваскор велоспортчилар ўртасида “Касаба-Тур” веломарафони ўтказилди

Янгиликлар

1Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ўртачирчиқ туман кенгаши бошчилигида жорий йилнинг 29 апрель куни Тўйтепа шаҳридаги О.Аширов номидаги Марказий ўйингоҳда спортнинг оммавийлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бу орқали ходимлар ўртасида ўзаро дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамалаш ҳамда экологик тоза транспорт турини оммалаштириш мақсадида “Касаба-Тур” веломарафони ўтказилди. Мусобақада туман кенгашлари таркибидаги муассаса ва ташкилотлардан 100 дан ортиқ ҳаваскор велоспортчилар иштирок этишди.

20-35 ёшгача бўлган иштирокчилар орасида 1-ўринни Саноат ва Сервис касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Ахмедов Зафар ҳамда 23-мактаб ўқитувчиси Алиярова Муқаддаслар эгаллади. 35 ва ундан юқори ёшлилар ўртасида 37-мактаб ўқитувчиси Исмоилов Лутфулла ҳамда Саноат ва Сервис касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Умаралиева Марҳаболар эгалладилар. Тадбир якунида ғолиб ва совриндорларга туман кенгашлари томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, “Энг ёши улуғ пойгачи”, “Энг маҳоратли пойгачи” , “Ғалабага бўлган интилиши учун”, “Энг ёш пойгачи” ҳамда янги ташкил этилган “Энг фаол аёл пойгачи” номинация ғолиблари ҳам муносиб тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email