Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Раёсатининг III-мажлиси бўлиб ўтди

Yangiliklar

IMG_25372016 йилнинг 27 апрель куни Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Раёсатининг йиғилиши бўлиб ўтди. Раёсат йиғилишида, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг 2016 йил учун белгилаб олинган устувор йўналишлари доирасида жорий йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар якунлари тўғрисида Бирлашма Кенгаши раиси Ш.Собиров маъруза қилди. Унда, устувор йўналишлар доирасида тизимда аниқ мақсадга йўналтирилган қатор ишлар олиб борилганлиги қайд этилди. Жумладан:

Касаба уюшмалари томонидан меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, фуқароларнинг ижтимоий-меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш изчил давом эттирилди.

Тизимда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашнинг ягона ва марказлашган тартибини жорий этиш, мурожаатларнинг ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида murojaat.kasaba.uz манзилида махсус марказлашган онлайн тизим яратилди.

Касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан меҳнаткашларнинг 23 та ёзма, 9 та оғзаки, 17 та «Ишонч телефонлари» ва 1 та интернет орқали – жами 50 та мурожаати ўрнатилган тартибда кўриб чиқилди.

Мазкур мурожаатларнинг 50 таси ҳал этилди, шундан 14 таси қаноатлантирилди, 26 таси юзасидан муаллифларга тушунтиришлар берилди, 1 та мурожаат тааллуқлилигига кўра ваколатли давлат идораларига юборилди.

Ходимларнинг касбий ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланган ҳолатлар юзасидан иш берувчиларга киритилган 2 та тақдимноманинг 2 таси талаблари қаноатлантирилди, судларга киритилган 2 та даъво аризасининг 1 таси қаноатлантирилган бўлса, 1 таси судда кўриб чиқилмоқда.

Касаба уюшмалари органларига келиб тушган мурожаатларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши ва фуқаролар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши натижасида 4 нафар шахснинг ҳуқуқлари тикланишига ва 2 млн. 167 минг сўм зарар ундириб берилишига эришилди.

Корхона, ташкилот, муассасаларда иш берувчилар томонидан меҳнатга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида 20 та, бошқарма ташкилотларнинг малака ошириш муаасасалари ўқув дастурларига меҳнат муносабатларига оид мавзулар киритилиб, мазкур мавзуларда касаба уюшмаларининг малакали мутахассислари маърузалар билан иштирок этиб келмоқдалар.

Ушбу йўналишдаги ишлар кўламини кенгайтириш мақсадида Федерация Кенгаши ва Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамкорлигида вазирлик, идораларнинг малакали ходимлари орасидан “Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенциялари”, “Халқаро ва миллий меҳнат стандартлари” мавзуларида маърузалар билан иштирок этиш учун ўқитувчи-тренерларни тайёрлаш бўйича ўқув-семинар ташкил этишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий шерикликнинг шакл ва услубларини такомиллаштириш асосида ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш самарадорлигини ошириш, меҳнаткашлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасида қатор ишлар амалга оширилди.

“Тошкент вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2015-2017 йиллар учун Минтақавий келишув” асосида ҳам бир қатор ижтимоий-иқтисодий ҳимоя тадбирлари амалга оширилди.

2015 йилда касаба уюшмалари аъзолари меҳнатидан фойдаланувчи 9 минг 677 та юридик шахснинг 99,04 фоизида жамоа шартномалари тузилган бўлиб, бу 2014 йилга нисбатан 833 тага, яъни 9 фоизга ортишига эришилди.

Шунингдек, «Меҳнат шароитлари ва муҳофазасини яхшилаш бўйича 2015-2016 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар дастури»нинг 2015 йилги ижросини муҳокама этиш мақсадида 22 январда, бошқармалараро ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилиб, 2016 йилги вазифалар ҳам белгилаб олинди.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида фаолият юритаётган аёлларни енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Хўжалик субъектларида меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига эътиборни қаратиш, ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш, меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини амалга оширишда касаба уюшмаларининг фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида жорий йил февраль ойида бевосита корхона, ташкилот ва муассасаларда «Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови»нинг 1-босқичи ўтказилди, айни дамда унинг тармоқлар кесимида туман ва шаҳарлар миқёсидаги 2-босқичи бўлиб ўтмоқда.

Янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини амалга оширишга, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ҳамда бу борада жамоатчилик назоратини ташкил қилиш ишлари давом эттирилди.

Жумладан,

Жойларда мутасадди идоралар билан ҳамкорлиқда аҳолини иш билан таъминлаш дастурининг бажарилишини, яратилган янги иш ўринларининг ҳаққонийлигини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳларни шакллантириш, ушбу гуруҳларга депутатлар гуруҳларини жалб қилиш амалиёти йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида касаба уюшмалари фаоллари томонидан 156 та корхона ва ташкилотда 634 та янги иш ўрни ҳақиқатда яратилганлиги ўрганиб чиқилди.

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринларига фуқароларнинг талабига кўра 1950 нафари ишга жойлаштирилди.

Вилоятда «Бўш иш ўринлари ярмаркалари»ни ўтказиш режа-жадвали асосида касаба уюшмалари иштирокида 18 маротаба меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда қарийб 1100 та корхона 7189 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. 3800 нафарга яқин аҳоли вакиллари иштирок этган мазкур ярмаркаларда 801 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилган.

Вилоятимизда 2016 йилда ташкил этиладиган янги иш ўринларининг ҳаққонийлигини ўрганиш ва иш ўринларида коллеж битирувчилари қўнимлилигини мониторинг қилиш йўлга қўйилди. Ўрганиш натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 14652 та корхонага 33827 нафар 2015 йилги коллеж битирувчилари ишга жойлашганлиги ўз тасдиғини топди.

Ходимлар учун меҳнатга ҳақ тўлаш ва уни меъёрлаштиришнинг ижтимоий адолатли тизимини жорий этишга кўмаклашиш, нодавлат секторида меҳнат қилаётган ходимларни касаба уюшмаларига жалб этиш борасидаги янада кучайтирилди.

Жумладан, Жамоатчилик мониторинги доирасида биринчи навбатда ўрганилиши тавсия этилаётган энг кам меҳнат ҳақи 280 минг сўмдан кам бўлган 74 та ташкилотнинг дастлабки рўйҳати шакллантирилди.

Шунингдек, вилоят бўйича иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик юзасидан касаба уюшмалари ва Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари таққосланиб, таҳлил этиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, вилоят бўйича иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 25 млрд. 804,9 млн. сўмни ташкил этди, ушбу кўрсаткич 1 январь ҳолатига нисбатан 7 млрд. 844,9 млн. сўмга кўпдир.

Иш ҳақидан муддати ўтган қарздорликни ундириш мақсадида иш берувчилар, туман (шаҳар) ҳокимияти органлари, тижорат банклари, ҳуқуқий инспекциялар, прокуратура ва суд органларига 10 марта мурожаат қилиниб, 88,7 млн. сўм ўз вақтида тўланмаган иш ҳақи ундириб берилишига эришилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг қўллаб-қувватлаш, ушбу соҳада меҳнат қилаётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳамда ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат шароитларини яхшилаш, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган аниқ мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.

Ер майдонларининг оптималлаштирилиши натижасида янги ташкил этилган 3257 та фермер хўжаликларининг рўйхатлари шакллантирилиб, уларда касаба уюшма ташкилотларини тузиш ҳамда жамоа шартномаларини имзолаш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида меҳнат муносабатларини расмийлаштириш, меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этиш мавзуларида ўқув-семинарлар ўтказилиб, уларда 3 минг нафардан зиёд фермер хўжаликлари раҳбарларининг иштироки таъминланди.

Кичик бизнес субъектлари раҳбарлари ўртасида касаба уюшмаларининг афзалликларини тарғибот қилиш мақсадида ҳар бир ҳудудда улар билан учрашувлар ташкил этиш жадваллари ишлаб чиқилиб, бугунги кунгача 8 та учрашувлар утказилди ва уларда 512 нафар кичик бизнес субъектлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Шунингдек, корхона ва ташкилотлардаги меҳнат жамоаларида касаба уюшмаларига аъзолик афзалликлари бўйича олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 817 та хўжалик субъектида меҳнат қилаётган 8 минг нафардан зиёд ходимлар касаба уюшмалари ҳимоясига олинди.

Раёсат йиғилилишида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам танқидий муҳокама этилди.

Йиғилишда “Соғлом она ва бола йили ” Федерация ва вилоят дастурларини ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида”, “2016 йил болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ёзги мавсумига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”, “Янгийўл туманидаги Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси ҳамда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси бошланғич ташкилотларида меҳнат қонунчилигига риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назоратининг олиб борилиши ва фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш аҳволи тўғрисида ”, “ Қибрай тумани ва Чирчиқ шаҳри тармоқ касаба уюшма кенгашлари, тармоқлар тизимидаги айрим йирик бошланғич касаба уюшма қўмиталарида ижтимоий суғурта маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва ҳужжатларнинг юритилиши ” бўйича ўрганиш натижалари батафсил муҳокама этилди.

Раёсат йиғилиши кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

IMG_2528 IMG_2530 IMG_2542 IMG_2547 IMG_2590 IMG_2587 IMG_2581 IMG_2573 IMG_2564 IMG_2558 IMG_2554

Print Friendly, PDF & Email