Ҳаваскор велоспортчилар ўртасида “Kaсaбa –Tур” веломарафонлари давом этмоқда

Янгиликлар

IMG_20100101_061021

Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш, велосипед спорт турининг оммавийлигини ошириш ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 5 апрелдаги “Ҳаваскор велоспортчилар ўртасида “Касаба-Тур” веломарафонини ўтказиш тўғрисида”ги 2-51 “с”-сонли ҳамда Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 8 апрелдаги 3-35 “с”-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги касаба уюшмалари ўртасида қўшма қарор қабул қилиниб, 2016 йил 27-апрел куни биринчи босқич ғолиблари ўртасида Қибрай “Марказий” стадионида туманнинг корхона, ташкилот ва муассасаларидаги ҳаваскор велоспортчилар ўртасида “Касаба-ТУР” веломарафони ўтказилди. 

Ушбу марафонда Агросаноат мажмуи, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати, Истеъмол товарлар ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари, Таълим фан ва маданият ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тармоқ корхоналаридан жами 115 нафар велохаваскорлар катнашди.

Туман тиббиёт бирлашмаси ходимларидан эркаклар ўртасида 1-ўринни Р.Тожикулов, 2-ўринни Н.Арипов ва 3-ўринни А.Абдуқаюмов, аёллар ўртасида 1-ўринни Г.Мирзаева, 2-ўринни Н.Асадова ва 3-ўринни М.Хамиджоновалар эгаллашди.

Туман бўйича ўтказилган бахсда 35 ёшгача бўлган эркаклар ўртасида 1-ўринни Давлат муассасалари ва жамоат хизмати тармоғидан В.Ригалов, 2-ўринни Соғлиқни сақлаш тармоғидан А.Абдуқаюмов, 3-ўринни Агросаноат мажмуи тармоғидан Х.Бозоров, 35 ёшгача аёллар ўртасида 1-ўринни Таълим, фан ва маданият тармоғидан М.Толипова, 2-ўринни Агросаноат мажмуи тармоғидан Ф.Асадова, 3-ўринни Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш тармоғидан С.Умарова эгаллади.

35 ёшдан ошган эркаклар ўртасида 1-ўринни Соғлиқни сақлаш тармоғидан Р.Тожиқулов, 2-ўринни Агросаноат мажмуи тармоғидан Х.Бозоров, 3-ўринни Соғлиқни сақлаш тармоғидан Каримов Шухрат, 35 ёшдан ошган аёллар ўртасида 1-ўринни Таълим, фан ва маданият тармоғидан Камилова Дилфуза, 2-ўринни Агросаноат мажмуи тармоғидан Д.Акобирова, 3-ўринни Соғлиқни сақлаш тармоғидан Гулнора Мирзаева эгаллади.

Веломарафонда ғолиб бўлган ва иштирок этган барча иштирокчилар ҳамда ҳакамлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

IMG_20100101_061454 IMG_20100101_061506 IMG_20100101_061556 IMG_20100101_061603 IMG_20100101_062259 IMG_20100101_062311 IMG_20100101_062417 IMG_20100101_064229 IMG_20100101_064237 IMG_20100101_064339

2-2

1 2-1

Print Friendly, PDF & Email