Ҳаваскор велоспортчилар ўртасида “Kaсaбa –Tур” веломарафони ўтказилди

Янгиликлар

1

Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш, велосипед спорт турининг оммавийлигини ошириш мақсадида 2016 йил 26 апрель куни Оҳангарон туман “Истирохат “боғида тармоқ касаба уюшмалари туман кенгашлари томонидан касаба уюшмаси аъзолари ўртасида веломарофон мусобақаси ўтказилди.

Мусобақага жами 80 нафар касаба уюшмаси аъзолари иштирок этишди. Оҳангарон туман маданият ва спорт бўлими ходимлари ва ўқувчилари иштирокида катта концерт дастури ташкиллаштирилди. Туман мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ”Касаба-Тур” веломарафонига Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича маъсул ташкилотчиси Р.Газиева, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси, ҳоким ўринбосари Н.Юлдошева, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ходимлари иштирок этишди.

Мусобақада аёллар ўртасида 57-мактаб ўқитувчиси Содиқова Шохиста фахрли 1-ўринни, 11-мактаб ўқитувчиси Мўминова Нафиса 2-ўринни, 52-мактаб ўқитувчиси Тожимуродова Комила 3-ўринни, эркаклар ўртасида “Мурувват “уйи ходими Исматов Хусан 1-ўринни, “Саховат” уйи ходими Эралиев Илхом 2-ўринни, “Анхор” масъулияти чекланган жамияти ходими Жарқинбоев Фаррух 3-ўринни эгаллади.

Барча ғолиблар ва қатнашчилар тармоқ касаба уюшмаси туман кенгашлари томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.2 3 4 5 6 7 8 9

Print Friendly, PDF & Email