Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2016 йил 22 январдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида, туризм фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги 1-8 сонли Раёсат қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Чирчиқ шаҳар кенгаши томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Шаҳар кенгаши томонидан мазкур қарор ижроси ва 2016 йил – “Соғлом она ва бола йили” дастури доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тасарруфидаги “Kasaba sayr” шўъба корхонаси билан ҳамкорликда 15-17 апрель кунлари кўҳна ва ҳамиша навқирон Бухоро шаҳрига тизимда хизмат қилаётган 17 нафар ва 17 апрель куни Самарқанд шаҳрига 45 нафар ишчи ходимларнинг саёҳати уюштирилди. Саёҳатга олиб борилган ишчи ходимлар “Kasaba sayr” шўъба корхонаси томонидан ташкил қилинган махсус автобусларда Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилдирилди ва юқори малакали гидлар томонидан тарихий-маданий обидалар, сўнгги йилларда амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан таништирилди.
Барча саёҳатга борган ходимларда Бухуро ва Самарқанд шаҳарларидаги қадимий тарихий ва маданий обидалар, амалга оширилган ислотҳотлар катта таассурот уйғотди ва касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ташкил қилинаётган бу каби саёҳатлар ишчи ходимларнинг маънавий бойлигини оширишга хизмат қилишини таъкидладилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: