Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг “Норасмий бандликни чеклаш” бўйича 2016 йилга чора-тадбирлари дастури асосида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ҳамкорликда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига меҳнат қонунчилиги юзасидан тушунчалар бериш, норасмий бандликни олдини олиш ва расмий меҳнат фаолияти афзалликларини тушунтириш мақсадида “Меҳнат қонунчилиги ва расмий бандлик афзалликлари” мавзусида ўқув-семинарлар ташкил қилиб келинмоқда.
Шундай ўқув-семинарлардан бири жорий йилнинг 15 апрель куни Паркент Тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида ҳам ўтказилди. Унда коллеж раҳбарияти, 3-босқич ўқувчилари, “Паркент тонги” газетаси мухбирлари ҳамда “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси” вакиллари иштирок этди. Шунингдек, семинарда Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашидан Р.Мирходжаев, масъул ташкилотчи Б.Мирзаев, туман кенгаши раиси В.Хуснуддинов, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашидан Р.Раҳманов ҳамда туман бандликка кўмаклашиш маркази ҳуқуқшуноси Д.Абдурахмоновлар иштирок этиб мавзу юзасидан маърузалар қилишди.
Семинарда коллеж битирувчилари учун меҳнат қонунчилиги ва расмий меҳнат фаолияти афзалликларини акс эттирувчи буклетлар тарқатилди. Семинар қизғин ва кўтаринки руҳда ўтди ҳамда коллеж битирувчилари ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилардан тегишли жавоблар олишди. Бу каби семинарлар тармоқ тасарруфидаги бошқа коллежларда ҳам режа асосида ташкил қилиб келинмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: