“Шунқорлар” ҳарбий спорт-мусобақасининг Тошкент вилоят босқичи ўтказилди

Янгиликлар

IMG_2338

Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ёшларни она Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида жорий йилнинг 15 апрель куни Чирчиқ шаҳридаги “Сержантлар тайёрлаш” мактабида  “Шунқорлар” ҳарбий –спорт мусобақаси ўтказилди.

Ватанимиз хавфсизлигини таъминлаш учун масъулиятни кучайтириш мақсадида кўп босқичли “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақалари 17 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Мусобақаларда ўқувчилар жангавор ва ҳарбий-спорт беллашувларидан ташқари ҳарбий бурч ҳамда ҳарбий-ҳуқуқий билимлар борасида ҳам куч синашадилар. Мусобақа кунлари ўқувчилар Қуролли Кучлар ички тартиб қоидалари асосида аскар ётоқхонасида яшаб, жангавор техника, ҳарбий хизматчиларнинг кундалик турмуши, ҳарбий хизматнинг шарт-шароитлари билан таанишдилар, кўникмалар ҳосил қилдилар.

Мусобақа “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент вилоят Кенгаши, Мудофаа ишлари бўйича бошқармаси, вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши билан ҳамкорликда ҳар йили анъанавий тарзда  ўтказилиб келинади.

“Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасини: эстафеталар, танловлар, викториналар, тактик ўйинлар, фавқулотда ҳаракатлар, қисқа масофага тез югуртириш, юришлар ташкил этади.

Унда вилоятдаги 18та туман ва шаҳар босқичларидан ғолиб бўлган 18 та жамоалар иштирок этишиб, 16 та шарт (Жамоаларнинг сафда юриш тайёргарлиги,-саф қўшиғи, жамоанинг кийими, ҳарбий варақалар, алъбом, вимпеллар танлови, умумий сиёсий- ҳуқуқий тайёргарлик, АКМ автоматини сочиш ва йиғиш, фуқаро ҳимояси ва тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш, 1 кмга кросс югуриш, граната улоқтириш, турникда тортилиш, тўсиқлараро беллашувлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришиш остонасида” китобининг мазмун моҳияти бўйича тест) бўйича беллашадилар.

Қизғин беллашувлар натижасида Паркент туманининг  “Соҳибқирон” жамоаси биринчи ўринни олди ва мусобақанинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Ғолиб жамоалар  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.IMG_2346 IMG_2353 IMG_2356 IMG_2384 IMG_2386 IMG_2387

Print Friendly, PDF & Email